График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Зоиров Жўра Ташпулатович II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланди

« Back

Зоиров Жўра Ташпулатович II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланди 29.09.2022 10:52

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1-октябрь – Устоз ва мураббий куни арафасида мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ҳамюртларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича Фармонни имзолади.

Унга кўра, ёшлар терма жамоамиз бош мураббийи Жўра Зоиров II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланди. 

Қайд этиш жоиз, ушбу мутахассис қўл остида ёшларимиз жорий йил улкан ғалабаларга эришди. Жумладан, Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон, пойтахтимиз мезбонлик қилган Осиё чемпионатларида иқтидорли атлетларимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Шунингдек, ёш оғир атлетикачиларимиз Коня-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларида делегациямиз ҳисобига қимматли медалларни тақдим қилишди.

Хусусан, Жўра Зоировнинг шогирдларидан бири Турсуной Жабборова 2 карра Жаҳон ва Осиё чемпиони ҳисобланади. V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби.

Шунингдек, Мирҳосил Мирзабоев ва Шарофиддин Амриддинов Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3та олтин ва 3та кумуш медалларни, Тошкентда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 4та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медални қўлга киритган эди.

Яна бир шогирди Сарвар Зафаржонов эса ўтган йили юртимиз мезбонлик қилган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати кумуш медал соҳибига айланган.

Ўзбекистон Оғир Атлетика Федерацияси давлат мукофоти билан тақдирланган Жўра Зоиров қутлаб, уларга келгусида ҳам омад ва муваффақиятлар тилайди.


новости
05 Декабря 2022
Бугун Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида катта рейтинг очколарини тақдим қилади. Шу боис, унда барча терма жамоалар асосий таркиби билан қатнашмоқда.
25 Ноября 2022
Оғир атлетика бўйича Колумбияда старт оладиган жаҳон чемпионатига ҳам оз фурсат қолди
24 Ноября 2022
Бугун, 24-ноябр, оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов 31 ёшни қаршилади. 
18 Ноября 2022
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси келаси ой Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни Туркиянинг Анталя шаҳрида давом эттираётгани ҳақида маълум қилган эдик
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1