
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Президент қарори билан:
- Шаҳрилло Маҳмудов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Дурдона Раҳимова ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Мурод Исмоилов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бундан олдин Спортни ривожлантириш вазирлиги негизида ташкил этилган Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига вазир этиб Адҳам Икромов тайинланганди.