
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Сиз азизларни ва оила аъзоларингизни кириб келаётган янги - 2023 йил билан табриклайди.
Ортда қолаётган йил мамлакатимиз оғир атлетикачилари учун, мураббийларимиз ва спортчиларимиз, мутахассисларимиз учун омадли, ўзига хос ғалабалар, янги рекордлар даври бўлганлиги билан алоҳида ажралиб турди.
Туркиянинг Коня шаҳрида ўтган “Ислом бирдамлиги” ўйинлари, ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида ўтган Жаҳон чемпионатларида маҳоратли оғир атлетикачиларимиз шода-шода медалларни қўлга киритиб, Ватанимиз спорт шарафини улуғлади.
Бундай муваффақиятли фаолиятимиз кириб келаётган 2023 йилда ҳам давом этиши, янги ғалабаларга эришиш асносида Ўзбек оғир атлетикасининг халқаро майдондаги куч-қудратини янада ёрқинроқ намойиш эттириш анъанаси бардавом бўлиши шубҳасиз. Зотан, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган алоҳида эътиборга муносиб бўлиш, бу йўлда изланишимиз, матонат кўрсатишимиз ҳар бир мураббий ва мутахассиснинг, терма жамоамиз аъзоларининг бирламчи муҳим вазифаси бўлиб қолаверади.
Янги йилингиз қутлуғ бўлсин. 2023 йил давомидаги кутилаётган нуфузли мусобақаларда, Осиё ўйинларида, Париж-2024 Олимпия ўйинларининг рейтинг мусобақаларида барчангизга омад ёр бўлсин. Оилавий бахт-соадат, оламшумул ютуқлар йўлида омад ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси
Матбуот хизмати.