
Хитойлик оғир атлетикачи Лу Сяожун антидопинг қоидаларини бузгани учун вақтинча дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Халқаро допинг-тестлар агентлиги (ITA) матбуот хизмати хабар берди.
Сяожун 30-октабр куни допинг-тестдан ўта олмади. Унинг намунасида эритропоэтин топилган. Ушбу дори Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАДА) томонидан тақиқланган. Спортчи ИТА томонидан қоидабузарлик ҳақида хабардор қилинган ва суд жараёни тугагунига қадар вақтинчалик дисквалификация олган.
Хитойлик оғир атлетикачи 38 ёшда. 2012 ва 2016 йилги Олимпия ўйинларида 77 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган, 2021 йилда эса 81 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони бўлган. Шу билан бирга, у 374 кг (170 + 204) натижа билан Олимпиада рекордини ўрнатди. Бундан ташқари, Сяаожун беш карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган 2016 йилги ўйинларнинг олтин медалини Сяожун фақат 2022 йилнинг март ойида қўлга киритди. Бу Қозоғистоннинг ғолиб вакили Нижат Рагимовнинг допинг истеъмол қилгани учун дисквалификация қилинганидан кейин содир бўлди.