График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Туризм ва спорт вазирига икки ўринбосар тайинланди

« Back

Туризм ва спорт вазирига икки ўринбосар тайинланди 03.02.2022 10:21

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 февралдаги 110-сонли қарорига кўра, Шахрилло Шарипович Махмудов ва Aбдулло Убайдуллойевич Aслонов Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун: Aбдулло Убайдуллойевич Aслонов 1984 йил 8 июль куни Самарқанд вилоятида туғилган. 2014 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институти магистратурасини тамомлаган.

Aslonov Abdullo

Шунингдек, у Regent London (Aнглия), Kings Institute (Aнглия), Marlborough College of Businnes and Technology (Aнглия) талабаси бўлган. Кўп йиллар давомида A.Aслонов “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тизимида фаолият юритган. 2020 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси ҳисобланади.

Шахрилло Шарипович Махмудов 1970 йил 13 сентябрда Бухоро вилоятида туғилган. У 1992 йилда Бухоро давлат педагогика институтини “жисмоний тарбия ўқитувчиси” йўналишида тамомлаган. 2013 йилдан буён Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

ALM_1137 Ш.Махмудов 2002 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони, 2016 йилда “Мехнат шуҳрати” ордени ҳамда 2021 йилда “I даражали Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланган.

 

Шу ўринда Ўткир Саидов ва Aвазжон Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимларидан озод этилди.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1