
Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Ташходжайев таваллуд айёмини нишонламоқда.
Мухторхон Ташходжайев 1983-йил 21-сентябр куни дунёга келган. Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлагач маълум муддат мазкур ўқув даргоҳида хизмат қилди ва кейинчалик турли раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият олиб борди. 2019-йил август ойидан бери Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасини бошқариб келмоқда. Мухторхон Махсудович раислигида мамлакатимизда Паралимпия ҳаракати янада юксалмоқда. У кишининг бошқарувида делегациямиз Токио-2020 Паралимпия ўйинларида 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 16-ўринни егаллади. Юртимизда имконияти чекланган спортчиларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги хизматлари ва Токио-2020 Паралимпиадасидаги муваффақиятли иштирок учун давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланган.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Мухторхон Ташходжайевни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.