График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Терма жамоамиз жаҳон чемпионатини 5 та медаль билан якунлади

« Back

Терма жамоамиз жаҳон чемпионатини 5 та медаль билан якунлади 17.12.2022 11:27

Колумбиянинг Богота шаҳрида жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида оғир атлетикачилар энг оғир вазн тоифаси +109 килограммда совринли ўринлар учун мусобақаларда қатнашди.Дастлаб чемпионатнинг “C” ва“Б” гуруҳларида иштирок этаётган спортчилар, ундан кейин “А" гуруҳидан жой олган жаҳон оғир атлетикасининг етакчи вакилларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Мусобақанинг “А” гуруҳидан жой олган Токио олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони ва рекордчиси Акбар Жўраев баҳслар олдидан ўтган тақдимот маросимида иштирок этди. Сўнг чемпионатнинг расмий баҳсларига қатнашиш учун белгиланган машғулот майдонида машқларни бажаришга киришди.
Таассуфки, жаҳон чемпионати супасига чиқишга тайёргарлик кўриш майдончасида Акбар Жўраев кичик техник жароҳатга чалинди. Оқибатда жаҳон чемпионати ташкилий қўмитасининг шифокорлар комиссияси ва терма жамоа шифокори хулосасига биноан ҳамюртимизга расмий баҳсларда қатнашишга рухсат берилмади.
Акбар Жўраевнинг ўтган йилги Токио олимпиадаси ва Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатларида олган жароҳатлари техник жароҳатни келтириб чиқарган, бахтсиз тасодиф туфайли жаҳон чемпионати медаллари учун курашга кириша олмаган бўлса-да тақдимот маросимида қатнашиши ўз навбатида Париж-2024 учун маълум талабни бажаришини таъминлади.
Боиси, Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан тасдиқлаган талабга кўра, Париж-2024га  номзод спортчи олимпия циклидаги бешта мусобақада қатнашиши талаб этилади.
Шу тариқа, терма жамоамиз аъзолари мазкур жаҳон чемпионатини 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари ва Париж-2024 Олимпиадасининг зарур рейтинг очколарини қўлга киритган ҳолда якунлади. 

 
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1