
Бугун Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Икрамов Адҳам Илҳамович 1968 йил 20 декабр куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Оилали, уч фарзанднинг меҳрибон отаси. Ихтисослиги бўйича шифокор. Меҳнат фаолиятини Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида бошлаган. Турли йилларда Соғлиқни сақлаш вазири, Бош вазир ўринбосари, Савдо-саноат палатаси раиси лавозимларида самарали фаолият олиб борган. Президентнинг тегишли Фармони билан 2022 йилнинг 18 февралида Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланган.
Адҳам Икрамовнинг кўп йиллик меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У Президент фармонига кўра "Фидокорона хизматлари учун" ва "Меҳнат шуҳрати" орденлари билан мукофотланган.
Ўзбекистон спортчилари 2016 йил Рио Олимпиадасида айнан Адҳам Икрамов бошчилигида тарихдаги энг катта ютуғига эришган. Ўшанда Адҳам Илҳамович Ўзбекистон спорт делегацияси раҳбари сифатида Бразилияга борган эди.
Адҳам Илҳамовичга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, спорт соҳаси ривожи учун қўшаётган улкан, машаққатли ва мардонавор хизматларида доимо зафарлар тилаб қоламиз.