График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Шаҳрулло Маҳмудовни табриклаймиз!

« Back

Шаҳрулло Маҳмудовни табриклаймиз! 13.09.2022 08:28

Бугун ўзбек оғир атлетикаси ривожи, унинг ғалабаларига улкан ҳисса қўшиб келаётган тажрибали мутахассис, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шаҳрулло Маҳмудов 1970 йил 13 сентябрь куни Бухоро вилоятида туғилган. Ҳаётини оғир атлетика спортига бахшида қилган мутахассис узоқ йиллар Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида бош котиб, 2013 йилдан эса федерация раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Ўз ишига талабчан мутахассис бир вақтнинг ўзида Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти ҳамда Халқаро оғир атлетика федерацияси кенгаш аъзоси ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, Шаҳрулло Маҳмудовнинг етакчилигида Ўзбекистонда бир қатор чемпионлар етишиб чиқди. Ўзбек оғир атлетикаси дунёда ўз ўрнига эга бўлди. Мамлакатимиздан Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраевдек Олимпия ўйинлари ғолиблари ва жаҳон чемпионлари ва яна ўнлаб Осиё ўйинлари ғолиблари етишиб чиқмоқда.

Ўзбек оғир атлетикасининг ривож топишида кўрсатаётган хизматлари давлатимиз томонидан 2002 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони, 2016 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2020 йил "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони, I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан тақдирланган.

 Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт ривожига, хусусан мамлакатимизда олимпия спорт тури бўлган оғир атлетиканинг ривожини таъминлашдек шарафли вазифани бажариб келаётган Шаҳрулло Маҳмудовни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этиб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.


новости
29 Сентября 2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1-октябрь – Устоз ва мураббий куни арафасида мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ҳамюртларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича Фармонни имзолади.
21 Сентября 2022
Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Ташходжайев таваллуд айёмини нишонламоқда.
19 Сентября 2022
4 кун давом этган баҳсларда 130 нафар эркак ва аёл спортчилар ғолиблик учун супага чиқишди. Шундан 80 нафарини эркаклар, 50 нафарини эса аёллар ташкил этди. Спортчилар 10 тадан вазн тоифасида мусобақалашди.
13 Сентября 2022
Бугун ўзбек оғир атлетикаси ривожи, унинг ғалабаларига улкан ҳисса қўшиб келаётган тажрибали мутахассис, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.
12 Сентября 2022
Жорий йилнинг 12-17 сентябрь кунлари Чирчиқда ўтадиган йилнинг энг муҳим оғир атлетика мусобақаларидан бири бўлган Ўзбекистон кубоги айни кўринишда ўтиши  шубҳасиз.
 
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1