График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Шахрилло Махмудова ва МОҚ мутасаддилари “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланишди

« Back

Шахрилло Махмудова ва МОҚ мутасаддилари “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланишди 07.12.2022 12:44


Жорий йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлади. Шу муносабат билан давлатимиз томонидан ўз соҳаларида мамлакатимиз ривожи йўлида улкан ҳисса қўшган бир қатор ҳамюртларимизнинг меҳнатини эътироф этиш учун “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони таъсис этилди. Бугун Туризм ва маданий мерос вазирлигида бир гуруҳ юртдошларимиз ушбу кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов олиб борди. Унда, шунингдек, спорт, санъат, маданият, тиббиёт, журналистика соҳаси вакиллари ҳам иштирок этишди. Азиз Абдуқаҳҳорович ўз нутқида барчани Бош қомусимизнинг 30 йиллиги билан муборакбод этиб, ватанимиз ривожи йўлидаги фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилади.

Шундан сўнг рўйхат бўйича соҳа фидойиларига кўкрак нишонлари топширилди. Аҳамиятлиси, унда Миллий Олимпия қўмитаси вакилларининг ҳам хизмати эътироф этилиб, Бош котиб Ойбек Касимов ва Қўмита раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланишди. Шунингдек, соҳа вакилларидан Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари Шаҳрилло Маҳмудов ҳамда Абдулла Аслонов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаевга ҳам мазкур кўкрак нишони топширилди.

 

af8941bbec2b6d5d8e7b4e2acae4a421

73cb3c197af58db66510ce02c6e05e64 de5a94cb3fbc63f928ebc9a4d45df51c
новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1