
16-18 декабрь кунлари Бишкекда (🇰🇬Қирғизистон) оғир атлетика бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони, икки карра Европа чемпиони, Олимпия ўйинлари ғолиби Қанибек Осмоналиев совринлари учун халқаро турнир бўлиб ўтди.
Ушбу турнирда юртимиз шарафини Самарқанд вилояти терма жамоаси спортчилари -55 кг вазн тоифасида Оғабек Нафасов ва -61 кг вазн тоифасида Фаттоев Диёржон муносиб ҳимоя қилишди десак муболаға бўлмайди. Сабаби -55кг вазн тоифада тажрибали спортчимиз Оғабек Нафасовга (105кг+128кг) тенг келадиган рақиб топилмаган бўлса, -61кг вазн тоифада иштирок этган спортчимиз Фаттоев Диёржон (98кг+130кг) нафақат брозна медалини қўлга киритди балки спорт устаси талабини ҳам бажарди.
Спортчиларимизни ва уларнинг мураббийларини табриклаймиз ва келажакда бунданда юқори натижаларга эришишини тилаб қоламиз.