
Бугун, 24-ноябр, оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов 31 ёшни қаршилади.
Жаҳон рекордчиси ва чемпиони, Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби. 2016-йил Рио Олимпиадаси рекордчиси ва олтин медал эгаси.
Ўзбек ва жаҳон оғир атлетикасининг номдор вакилларидан бири ҳисобланган Руслан Нурудинов “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотланган.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Руслан Нурудиновни таваллуд айёми билан муборакод этиб, унга барча ишларида омад, узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.