График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Қитъа чемпионатида вакилларимиз яна медалли бўлди

« Back

Қитъа чемпионатида вакилларимиз яна медалли бўлди 13.10.2022 14:10

Хабар берганимиздек, Баҳрайнда оғир атлетика бўйича қитъа чемпионати давом этмоқда.
Эътиборлиси, чемпионатнинг деярли ҳар бир кунида ҳамюртларимиз совринли ўринларни қўлга киритиб, Ўзбекистон спорт шарафини улуғламоқда.

photo_2022-10-13_14-12-15

photo_2022-10-13_14-12-14

 

photo_2022-10-13_14-12-10

 

photo_2022-10-13_14-10-25

Кеча кечки пайти 81 кило оғирликда ўтказилган баҳсларда терма жамоамиз аъзоси Муҳаммадқодир Тоштемировда 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга чиққан бўлса, ёш спортчимиз Оғабек Тўхтаев бронза медалига сазовор бўлди.
Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда 154 кг, силтаб кўтаришда  192кг натижа қайд этди.  Оғабек Тўхтаев даст кўтаришда 145 кг, силтаб кўтаришда 189 кило оғирликдаги тошни бўйсиндирди.
Бугун, 13 октябрь куни қитъа чемпионатида спортчилар 89 килограмм вазнда медаллар учун курашга киришади. Ушбу вазнда  ёш спортчимиз Ҳожиакбар Олимов ва “Ислом бирдамлиги” ўйинлари ғолиби ва Жаҳон чемпионати совриндори Сарварбек Зафаржонов юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябргача давом этадиган қитъа чемпионатида 29 та давлатнинг 200 нафарга яқин спортчилари қатнашмоқда.


новости
05 Декабря 2022
Бугун Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида катта рейтинг очколарини тақдим қилади. Шу боис, унда барча терма жамоалар асосий таркиби билан қатнашмоқда.
25 Ноября 2022
Оғир атлетика бўйича Колумбияда старт оладиган жаҳон чемпионатига ҳам оз фурсат қолди
24 Ноября 2022
Бугун, 24-ноябр, оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов 31 ёшни қаршилади. 
18 Ноября 2022
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси келаси ой Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни Туркиянинг Анталя шаҳрида давом эттираётгани ҳақида маълум қилган эдик
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1