График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Париж-2024 Олимпия Ўйинлари ташкилий қўмитаси оғир атлетика бўйича мусобақа қачон ва қаерда ўтказилишини эълон қилди. 

« Back

Париж-2024 Олимпия Ўйинлари ташкилий қўмитаси оғир атлетика бўйича мусобақа қачон ва қаерда ўтказилишини эълон қилди.  22.12.2022 16:02

photo_2022-12-22_16-18-49.jpg

Аввал ҳабар берганимиздек, Париж-2024 учун фақат 120та квота ажратилган. 60таси эркаклар учун ва яна 60таси аёллар учун. 60та квота ўз ўрнида 5та вазн тоифада тенг тақсимланади.

Эркакларда ушбу 5та вазн тоифалар: 61кг,73кг, 89кг, 102кг ва +102кг. Аёлларда эса: -49кг, -59кг, -71кг, -81кг ва +81кг

Яна бир аҳамиятли жиҳати шуки: ҳар бир вазн тоифада фақат бир мамлакатдан бир спортчи иштирок этиши мумкин.

Ундан ташқари бир мамлакатдан максимум 3та эркак ва 3та аёл спортчи квота ютуши мумкин*. (*агарда Олимпя рейтингида бир мамлакатдан 3тадан ортиқ спортчи квота қўлга киритган бўлса унда ўша давлат федератицияси фақатгина 3 спортчини танлаб халқаро федерацияга маълум қилади ва танланмаган спортчи рейтингдан олиб ташланади ва ундан қуйи поғонадаги спортчи рейтингда юқорилайди) 

Куни кеча ташкилий қўмита мусобақа қачон ва қаерда ўтишини маълум қилди. 
Ўйинлар тақвимига кўра оғир атлетика мусобақалари 7 август санасидан 11чи августгача давом этади. Мусобақлар Париж Экспо марказининг Жанубий Париж-6 павилионида бўлиб ўтади.

photo_2022-12-22_16-19-12.jpg

Рейтинг очко тақдим қилувчи квалификацион мусобақалар ҳам янгиланди.

Иккита мажбурий мусобақа (ушбу мусобақада иштирок этмаган спортчи Париж йўлланмасини қўлга кирита олмайди): 

2023 Жаҳон чемпионати 2-17 Сентябрь - Ар-Риёд, Саудия Арабистони

2024 IWF Жаҳон Кубоги 2-11 Апрель - Пукет, Таиланд


Квалификацион мусобақалар (*спортчилар камида учтасида иштирок этиш мажбурий хисобланади)

2022 Жаҳон чемпионати 5-16 Декабрь - Богота, Колумбия

2023 Осиё чемпионати 3-13 Май - Жинжу, Жанубий Корея

2023 Гран-При I 2-12 Июнь - Гавана, Куба

2023 Гран-При II Декабрь - Доҳа, Қатар

2024 Осиё Чемпионати 5-15 Февраль - Тошкент, Ўзбекистон

28 апрель 2024 Париж-2024 Квалификация цикли ўз нихоясинга етади.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1