График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Жаҳоннинг энг номдор оғир атлетикачилари Адхамжон Эргашев ва Акбар Жўраев баҳсига гувоҳ бўлмоқчимисиз? Чирчиққа келинг.

« Back

Жаҳоннинг энг номдор оғир атлетикачилари Адхамжон Эргашев ва Акбар Жўраев баҳсига гувоҳ бўлмоқчимисиз? Чирчиққа келинг. 12.09.2022 11:53

Спорт мусобақалари шиддатли беллашувлари билан ажралиб туради. Айниқса, оғир атлетика бўйича ўтказиладиган мусобақалар, полвонларнинг тошлар сонига янги тошлар оғирлигини қўшиш орқали рақибини янги-янги марраларни забт этишга чорлаши баҳсларнинг муросасизлигини, ишқибозлар қизиқишини ошириши шубҳасиз.
Жорий йилнинг 12-17 сентябрь кунлари Чирчиқда ўтадиган йилнинг энг муҳим оғир атлетика мусобақаларидан бири бўлган Ўзбекистон кубоги айни кўринишда ўтиши  шубҳасиз.
Боиси, бу галги кубок учун курашлар нафақат жамоалар ўртасида, балки дунё оғир атлетикасида “Ўзбек спорти муҳри” билан ном қозонган Акбар Жўраев, Достон Ёқубов, Адҳамжон Эргашев, Турсуной Жабборова каби чемпионлар қатори ўнлаб ёш ва истеъдодли оғир атлетикачилар ўртасида кечадики, бу, мусобақанинг жозибали ва қизиқарли ўтишига хизмат қилади, албатта.
Ўзбекистон кубогининг яна бир аҳамиятли томони, унда терма жамоа мураббийлари  жорий йилнинг октябрида Бахрайн давлатида ўтадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган таркибнинг аниқланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига келиб тушган талабномаларга биноан кубок мусобақаларида ҳозирча мамлакатимиз ҳудудларидан 250 нафар спортчи қатнашиш истагини билдирган. Уларнинг 104 нафари хотин-қизлар бўлса, 146 нафарини ўғил болалар ташкил этмоқда. 
Чемпионат дастурига мувофиқ, 12 сентябрь куни мусобақа ҳакамлари учун семинар ҳамда иштирокчи жамоа вакилларига мандат комиссиясининг йиғилиши ташкил этилади.
13 сентябрь куни Ўзбекистон кубогининг расмий очилиш маросими ҳамда кубок баҳсларига расман старт берилади.
Оғир атлетика ишқибозлари учун қизиқарли баҳсларга тўхталадиган бўлса, номдор спортчиларимиздан Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев мусобақаларга 16 сентябрдан киришади. Достон Ёқубов ва Адҳамжон Эргашев эса 14 сентябрь куни медаллар учун кураш олиб боришади.
Эслатиб ўтамиз, Акбар Жўраев +109 килограмм оғирликда супачага кўтарилса, Руслан Нурудинов 109 кило оғирликда кубок учун “жанг” олиб боради.
Шиддатли, бетакрор ва муросасиз баҳсларга марҳабо!

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси 
Матбуот хизмати.


новости
29 Сентября 2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1-октябрь – Устоз ва мураббий куни арафасида мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ҳамюртларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича Фармонни имзолади.
21 Сентября 2022
Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Ташходжайев таваллуд айёмини нишонламоқда.
19 Сентября 2022
4 кун давом этган баҳсларда 130 нафар эркак ва аёл спортчилар ғолиблик учун супага чиқишди. Шундан 80 нафарини эркаклар, 50 нафарини эса аёллар ташкил этди. Спортчилар 10 тадан вазн тоифасида мусобақалашди.
13 Сентября 2022
Бугун ўзбек оғир атлетикаси ривожи, унинг ғалабаларига улкан ҳисса қўшиб келаётган тажрибали мутахассис, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.
12 Сентября 2022
Жорий йилнинг 12-17 сентябрь кунлари Чирчиқда ўтадиган йилнинг энг муҳим оғир атлетика мусобақаларидан бири бўлган Ўзбекистон кубоги айни кўринишда ўтиши  шубҳасиз.
 
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1