
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
Ушбу нуфузли мусобақага тайёргарлик кўриш мақадида оғир атлетика бўйича ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Самарқанд шаҳрида ташкил қилинган 2023 йилнинг дастлабки ўқув-машғулот йиғинда иштирок этмоқдалар.
Мазкур ўқув-машғулот йиғинида 22 нафар спортчи қатнашмоқда. Ва қайд этиш жойизки Самарқанд шахри йиғинлар учун бежиз танланмаган, сабаби ўсмирлар терма жамоаси билан бир қаторда Самарқанд Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчилари хам машғулотларга иштирок этишмоқда. Тажрибали мураббийимиз Нурулло Тогоев самарқандлик ёш спортчиларни келажакда терма жамоага жалб қилиш мақсадида, уларни жисмоний холатини кўздан кечириб селекция (саралаш) ишларини амалага оширмоқда.
Машғуотлар Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланган режа асосида олиб борилмоқда.
Эътиборли жиҳати шундаки, февраль ойида Самарқанд шахрида ўсмирлар ўртасида Республика биринчилиги ўтказилади ва айнан ушбу мусобақада ўсмирлар терма жамоасидан март ойи охирида Албания мезбонлик қиладиган ўсмирлар Жахон чемпионатида иштирок этувчи таркиб танлаб олинади.
Ушбу ўқув-машғулот йиғини 4 февралгача давом этади.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси
Матбуот хизмати.