График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Ўсмирларимиз жаҳон чемпионатига Словения орқали боришади

« Back

Ўсмирларимиз жаҳон чемпионатига Словения орқали боришади 01.06.2022 15:22

Шу кунларда оғир атлетика бўйича қатор мамлакатларнинг ўсмирлар терма жамоалари жорий йилнинг 7-18 июнь кунлари Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда.
Мазкур нуфузли мусобақада муносиб иштирок этишни кўзлаган Ўзбекистон ёш оғир атлетикачилари бугун, 1 июнь куни Словенияга йўл олишди.
Мексиканинг Леон шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик режасига мувофиқ, вакилларимиз 6 июнга қадар Словениядаги Любляна шаҳрида ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинларида қатнашишади. 
Шундан сўнг, Диёр Эрматов(73), Қудрат  Салимжонов(102), Аброр Маъруфбеков(96) ва Нигора Сувонова(76)дан иборат ўсмирлар терма жамоаси тажрибали мураббийлар Нурулло Тоғаев бошчилигида Мексикага йўл олишади.
Мексика спорт супасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган оғир атлетикачиларимиздан Диёр Эрматов ўтган йили Саудия Арабистонида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг ёш иштирокчиси бўлишига қарамасдан даст кўтаришда олтин медалга, Нигора Сувонова икки кураш натижаларига кўра, кумуш медалга мушарраф бўлганди.
Яна айтиш лозимки, 2021 йили Саудия Арабистони Жидда шаҳрида ташкил этилган ўсмирлар ўртасидаги дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси қизлари 4 та олтин, 2 та бронза, ўғил болалар 4 та олтин ҳамда 1 та бронза медалларини қўлга киритишганди.
Ҳамюртларимизнинг бу галги мусобақаларда 4 нафар оғир атлетикачи билан иштирок этиши, кам сонли спортчи билан натижадорликни яхшилаш кўзда тутилган. Жаҳон чемпионати мусобақалари ўғил болалар ва қизлар ўртасида 10 тадан вазн тоифасида бўлиб ўтади. Қизлар 40, 45, 49, 55, 59, 64, 71, 76, 81, +81 кг вазнларда курашса, ўғил болалар 49, 55, 61, 67, 73, 81, 89, 96, 102 ва +102 кг оғирликда медаллар учун баҳслашишади.
новости
20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
13 Июня 2022
Аввал хабар берганимиздек, 11-18-июн кунлари Мексиканинг Леон шаҳри оғир атлетика бўйича Ўсмирлар ўртасидаги X жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақанинг дастлабки кунлари қизғин баҳсларга бой тарзда ўтди.
09 Июня 2022
Болгария термаси узоқ давом этган ички сиёсий можарога қарамай, Албанияда ўтказилаётган Европа чемпионатида медаллар шодаси бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1