График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Малтада илк Жаҳон Чемпионлиги ёхуд  Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 3-кун тафсилотлари.

« Back

Малтада илк Жаҳон Чемпионлиги ёхуд  Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 3-кун тафсилотлари. 14.06.2022 16:29

Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.

Аёллар 49 кг:
Даст кўтариш баҳсларида Индонезиялик Лулук Диана Три WИЖАЯНА рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. У 3 та уринишда 70-72-75 кглик тошларни ўзига бўйсундириб, олтин медалига эга чиқди. Кумуш медалига Полшалик Олиwиа Wероника ДРЗАЗГА 70 кг тошни кўтарган ҳолда эга чиққан бўлса, Қозоғистон вакиласи Даря БАЛАБАЮК 69кг билан бронза медални қўлга киритди.  
Силтаб кўтариш баҳслари ҳам Осиё вакиласи Wижаянанинг устунлиги остида ўтди. У 2 уринишда 95 кглик тошларни ўзига бўйсундирди ва бу унга олтин медалига эга чиқишига етарли бўлди. Wижаяна 3-уринишида 100 кг ни кўтаришга уриниб кўрди, аммо унга бироз омад етишмади. Худди даст кўтаришда бўлгани каби Полшалик спортчи Дрзазга ўзининг иккинчи уринишида 91 кглик тошларни кўтарган ҳолда кумуш медалига эга чиқди.Туркия вакиласи Баҳар КИРАТ 86 кг билан бронза медалини қўлга киритди. Умумий ҳисобда, Wижана биринчи, Дрзазга иккинчи ва 153кг билан Мексикалик Жоселине Лопез Гонзалез учинчи натижаларини қайд этишди.  

67 кг эркаклар
67 кгдаги эркаклар ўртасидаги баҳсларда чемпионлик учун 9 нафар спортчи беллашишди.
Даст кўтариш баҳсларида қўшниларимиз спортчиси Ерассйл САУЛЕБЕКОВ (ҚОЗ) энг юқори натижани қайд этди. Эътиборлиси, у ўзининг биринчи ва иккинчи уринишларида оғирликни забт эта олмаган ҳолда, учинчи уринишидаги муваффақияти эвазига олтин медални нақд қилди.  Кумуш ва бронза медаллари мос равишда Туркиялик Ҳалил Ибраҳим АКБУЛУТ (122кг) ва  Алааддин САЙИН (121кг) га насиб этди.
Силтаб кўтариш баҳсларида Полшалик Бартосз БУРСКИ учинчи уринишида 153 кглик натижа қайд этди ва бронза медалига эга чиқди. Сайин 157кг билан кумуш ва ундан 1 кг ортиқ тошни бўйсундириб Саулебеков олтин медалини қўлга киритди.
Умумий ҳисобда, Саулебеков Жаҳон чемпиони деган номга эга чиққан бўлса, Туркиялик Сайин кумуш ва Полшалик Бурски бронза медали билан кифояланишди.

55 кг аёллар баҳслари

55 кгдаги аёллар баҳсларида Малталик Тенишиа ТҲОРНТОН ва Мексикалик Мариа Жосе ҲЕРНАНДЕЗ ВЕРДИН имкониятлари юқори баҳоланаётган эди. Қизиқарлиси, асли Мексиканинг Леон шаҳридан бўлган Мариа Ҳернандез шу куни ўзининг 17-таваллуд кунини нишонлаётган эди.  Ҳернандез ўзининг биринчи уринишида 75 кгни кўтарган ҳолда, иккинчи ва учинчи уринишларида 77 кгни кўтаришга уриниб кўрди, аммо омад ундан юз ўгирди. Шундай бўлсада, унга 75 кг бронза медали учун етарли бўлди.  Мисрлик Ноура Эссам Ҳелми Абделбари МОҲАМЕД сўнгги уринишида 76 кгни ўзига бўйсундира олди ва кумуш медалига эга чиқди.Тҳорнтон биринчи уринишида 76 кгни кўтара олмаган ҳолда, бу натижани иккинчи уринишида муваффақиятли адо этди. У сўнгги чиқишида 78 кгни кўтарди ва олтин медалини қўлга киритди.

Силтаб кўтариш баҳсларида ҳам яна шу уч спортчи, Мариа Ҳернандез бронза, Моҳамед кумуш, Тҳорнтон олтин медаллари билан тақдирланишди.

Умумий натижалар эса қуйидагича, Тҳорнтон Жаҳон чемпиони, Моҳамед иккинчи ва Ҳернандез учинчи бўлишди.

Энг муҳими, Тенишиа Тҳорнтон Малта спорти тарихида илк Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган спортчига айланди.

Эртага ҳам мусобақалар 59 кг даги аёллар ва 73 ҳамда 81 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этади.

 

photo_2022-06-14_16-28-13

photo_2022-06-14_16-28-10

photo_2022-06-14_16-28-12


новости
20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
13 Июня 2022
Аввал хабар берганимиздек, 11-18-июн кунлари Мексиканинг Леон шаҳри оғир атлетика бўйича Ўсмирлар ўртасидаги X жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақанинг дастлабки кунлари қизғин баҳсларга бой тарзда ўтди.
09 Июня 2022
Болгария термаси узоқ давом этган ички сиёсий можарога қарамай, Албанияда ўтказилаётган Европа чемпионатида медаллар шодаси бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1