График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Олимпия чемпионлари Акбар Жўраев, Руслан Нурудинов ва бошқалар Туркияга йўл олди

« Back

Олимпия чемпионлари Акбар Жўраев, Руслан Нурудинов ва бошқалар Туркияга йўл олди 14.05.2022 09:54

Хабар берганимииздек, мамлакатимиз спортчилари учун жорий йилнинг энг нуфузли комплекс мусобақаларидан бири Туркиянинг Конья шаҳрида ўтадиган V Ислом бирдамлик ўйинлари ҳисобланади.
Дунёдаги 60 дан зиёд давлат спортчилари қатнашиши кутилаётган мазкур ўйинларга эътибор бу йил ҳар қачонгидан ҳам баланд. 


Жаҳондаги мураккаб эпидемиологик вазият сабабли 2022 йил ўтиши кутилган Ханчжоу-2022, талабаларнинг бутунжаҳон Унивесиада мусобақалари қолдирилиши, ёшлар ўратсидаги қитъа ўйинларининг бекор бўлиши Ислом бирдамлик ўйинларини асосий эътибор марказига олиб чиқди.  
Натижада терма жамоаларда тайёргарлик машғулотларида ўзгариш руй бермаган бўлса-да уларнинг ҳаракатланиш, табиий иқлимларга мослашиш тактикаси янгиланди.
Бугун, 14 май куни оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 18 нафар спортчидан иборат таркиби  Ислом бирдамлик ўйинларига ҳозирлик кўриш учун Туркияга йўл олганлиги ҳам шундан.
-Ўқув-машғулот йиғини учун айнан Тукияни танлаганимизнинг сабаби ўйинлар ўтадиган мамлакат табиатига спортчиларни мослаш ва  улардаги кўникмаларни янада яхшилашга қаратилган. Анталия шаҳрида ўтадиган машғулотларга Олимпия ўйинлари ғолиблари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев, жаҳон ва қитъа чемпионати совриндорлари Достон Ёқубов, Адҳам Эргашев, Турсуной Жабборова каби етакчи спортчилар билан бир қаторда Хусинбой  Матрасулов, Қурбонмурод Номозов, Хожиакбар Олимов, Жамила Панфилова каби умидли ёшларни таклиф қилганмиз. Ҳар бир вазнда 2-3 нафардан номзод бор.   Йиғин 9 июнгача давом этади, - дейди терма жамоа бош мураббийи Бахром Мендибоев.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1