График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Оғир атлетика ўзгаришлар остонасидами?

« Back

Оғир атлетика ўзгаришлар остонасидами? 26.05.2022 14:43


IWF ижроия кенгаши раҳбарлиги учун тасдиқланган номзодлар сафида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) келгуси ойда ўз тарихидаги энг муҳим сайловни ўтказади. Ташкилот президентлиги сайловларида иштирок этиш учун 11 нафар, вице-президентлик учун 33 нафар номзодга рухсат берилди. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси хабар тарқатди.
Эътиборли жиҳати, тегишли комиссия томонидан тасдиқланган ҳамда Халқаро олимпия қўмитаси эътироф этган IWF вице-президентлигига, ижроия кенгашига, тегишли комиссияларга номзод сифатида маъқуллаганлар орасида ўзбекистонлик мутахассислар ҳам қайд этилган.
Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шахрулло Маҳмудов IWF вице-президентлиги ҳамда ижроия кенгаш аъзолигига номзоди кўрсатилган бўлса, яна бир юртдошимиз, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси халқаро бўлим бошлиғи Зуҳра Абдуллаева IWFнинг иккита етакчи комиссияси аъзолигига номзод бўлганлар қаторидан жой олган. 
Халқаро олимпия қўмитаси IWFга мазкур сайловларнинг ўтказилиши юзасидан расмий ахборот мактубини жўнатди. ХОҚ спорт директори Кейт Макконнел имзоси билан йўлланган расмий мурожаатда 25-26 июнь кунлари Албаниянинг Тиран шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган сайловлар муҳимлиги айтилиб, бу анжуман "оғир атлетикани ҳақиқий ўзгаришлар ва янги маданият сари одимлаш имконияти" эканлиги таъкидланган.
IWF президентлигига даъвогар бўлган 11 нафар номзоддан иккитаси АҚШдан, беш нафари IWF Ижроия кенгашининг амалдаги аъзоси ва иккитаси Халқаро оғир атлетика федерациясининг собиқ бошқарув аъзоларидир.
IWFнинг янги етакчиси бўлиш учун ҳозирда Кенгаш аъзолари бўлган қатарлик Юсеф Ал-Мана, финляндиялик Каролина Лундал, қозоғистонлик Жанат Тусупбеков, грециялик Пиррос Димас ва ироқлик Муҳаммад Жалоуд ўз номзодини илгари сурган.
Шунингдек, 2020 йил октабрь ойида IWFнинг вақтинча президенти бўлган ва лавозимидан четлатилган америкалик Урсула Папандреа, АҚШ оғир атлетика федерацияси раҳбари Паула Аранда, 2013 ва 2017 йилги президентлик сайловларида қатнашган италиялик Антонио Урсо, Хитой оғир атлетика ассоциацияси президенти Сзинcианг Жоу, эронлик Али Моради, сингапурлик Том Лиау Халқаро оғир атлетика федерацияси етакчилиги учун кураш олиб бориши белгиланди.
Улар сафида россиялик Максим Агапитов ҳам бўлиши мумкин. Фақат у Спорт арбитраж судига (CAS) тақдим этган апелляцияда ғалаба қозонсагина номзодлар қаторига қўшилиши мумкин.
Бундан ташқари, Халқаро оғир атлетика федерациясининг бош котиблиги, ғазначилиги, вице-президентлиги ҳамда бошқа лавозимлар бўйича ҳам сайловлар бўлиб ўтади.
Даъвогарлар рўйхатига кўра, 16 нафар номзод бош котиб ва ғазначилик, 33 нафар вице-президентлик ва 46 нафари эса IWFнинг директорлар кенгашидаги ўринлар учун курашишади.
Айтиш лозимки, Албанияда ўтадиган сайловлар натижасида IWF президенти, Бош котиб ва ғазначи, 5 нафар вице-президент, 10 нафар кенгаш аъзоси, бешта қитъа федерацияси президенти Халқаро оғир атлетика федерацияси ижроия кенгашидаги ўринларни эгаллайди.


новости
01 Июня 2023
Жорий йилнинг 20-24 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида огир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган Марказий Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон мамлактларининг ёш спортчилари ғолиблик учун кураш олиб боради.
01 Июня 2023
Беғубор болажонлар ўз табассумлари билан инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга қизиқишни юксалтиради. Кўзларида эзгулик ва меҳр балқиб турган болажонларимиз оилаларимизнинг, маҳаллаларимизнинг, юртимизнинг кўрки, келажагидир.
01 Июня 2023
Терма жамоамиз бош мураббийи Баҳрам Мендибаев бошчилигидаги мураббийлар штаби Саудияга борадиган кенгайритилган таркибни аниқлашди.
22 Мая 2023
Халқаро оғир атлетика федерацияси(IWF) томонидан эълон қилинган Париж-2024 Олимпия ўйинлари янгиланган рейтингига кўра, мамлакатимизнинг 16 нафар спортчиси тўрт йиллик ўйинлар тизимидан жой олди.
19 Мая 2023
Халқаро Оғир Атлетика федерацияси (IWF) Осиё ва Африка қитъа рейтинг мусобақалардан сўнг Париж-2024 Олимпия Ўйинларининг янгиланган рейтингини эълон қилди. 
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1