График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Нурулло Тогоев билан кичик интервью.

« Back

Нурулло Тогоев билан кичик интервью. 15.06.2022 12:30

Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди. Диёрбек даст кўтариш баҳсларида кумуш, силтаб кўтаришда бронза ва умумий ҳисобда кумуш медалига эга чиқди. Бу натижадан сўнг, биз спортчимизнинг мураббийи билан боғланиб, кичик интервю ташкиллаштиришга муваффақ бўлдик. Қуйида сиз, азизларни ушбу интервю билан батафсил таништирамиз.

1.  Мусобақага тайёргарлик жараёнлари қай тартибда бўлди?
Ўсмирлар терма жамоамиз Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни шу йилнинг феврал ойида бошлаб юборган эди. Улар 5 ой давомида Спортни Ривожлантириш Вазирлиги ва Миллий Олимпия Қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган ўқув-машғулот йиғинларида ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёргарлик олиб боришди ва мусобақага шай ҳолатда етиб келишди.

2.  Мусобақадан олдин шогирдингиздан олтин медал кутганмидингиз?
Ҳа, албатта мусобақадан олдин шогирдимиздан даст кўтариш машқида олтин медал кутган эдик. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор, биринчидан, Диёрбек ўтган Жаҳон чемпионатининг айнан шу вазн тоифасида даст кўтариш чемпиони ҳисобланади. Иккинчидан, унинг жисмоний тайёргарлиги анча яхши ҳолатда эди. Бундан ташқари, рақибларимиз ҳам ўз имкониятларини тўлиқ намоён эта олди. 

3.  Диёрбек Эрматов аввалги Жаҳон чемпионатида ҳам даст кўтаришда олтин медални қўлга киритган экан. Бу йил нимага кумуш медал бўлиб қолди. Омад етишмадими? Ёки тайёргарлик билан боғлиқ муаммолар бўлдими?
Ҳа, албатта, бу ҳақида юқорида ҳам айтиб ўтдим, олдинги жаҳон чемпионатида спортчимиз айнан даст кўтаришда олтин медални қўлга киритган эди. Бу сафарги Жаҳон чемпионатида эса кумуш медал билан чекландик, лекин олдинги мусобақадан фарқли равишда, Диёрбек энг яхши натижасига 1 кг қўша олди. Тайёргарлик билан муаммолар умуман бўлмаган. Бизда охирги уринишда олтин медални қўлга киритиш учун имконият бор эди, лекин бироз омад етишмади.


4. Одатда мураббийлар гуруҳи 3 кишидан иборат бўлар эди. Лекин, сиз Мексикага терма жамоамизни бир ўзингиз бошлаб кетдингиз. Бу сизга қийинчиликлар туғдирмадими?
Ҳозирги кунда терма жамоамизнинг асосий таркиби нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик ишларини олиб бораётганлиги сабабли, Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси мураббийи Жўра Заиров асосий таркиб мураббийлари билан халқаро ўқув машғулотига жалб этилган. 
Менга келадиган бўлсак, тўғриси озгина қийинчиликлар бўлди. Масалан, спортчининг вазнини ўлчатиш, қолган спортчилар билан машғулот ўтказиш каби бир вақтга тўғри келиб қоладиган ҳолатларни айтмаса, ҳозирча муаммо йўқ.

5.  Мусобақадан олдин асосий рақиб сифатида қайси давлат спортчиларини кўргансиз?
1 ой олдин спортчиларнинг буюртмалари эълон қилинганда, Қозоғистон спортчиси етакчилик қилиши кутилган эди. Аммо, Туркия ва Канадалик спортчилар ҳам муносиб иштирок эта олишди.

6.  Диёрбек Эрматов кейинги йил ҳам худди шу вазн тоифасида Жаҳон чемпионатида иштирок этадими? Чунки у ҳали ёш жиҳатидан яна бир бор ушбу мусобақада иштирок эта олади.
Буни энди терма жамоа мураббийлари билан келишган ҳолда анализ қилиб чиқишимиз керак. Олдиндан бир нарса дея олмайман.

7.  Шогирдингизнинг чиқишидан қониқдингизми? Агар 10 баллик шкалада баҳолаш керак бўлса, неча балл билан баҳолаган бўлар эдингиз?
Ҳа, қониқдим. 8 балл билан баҳолаган бўлардим. Чунки, Диёрбек бундан яхши натижалар қайд эта олади, унга шунчаки бироз омад етишмади.

8.  Мексикадаги қийинчиликлар ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз, яъни вақт бўйича Ўзбекистон билан 10 соатлик тафовут. Бундан ташқари, овқатланиш, об-ҳаволарга мослашиш қай тарзда кечди?
Биринчидан, океан орти бўлган бу давлат бизга жуда узоқлик қилади. Парвоз жуда узоқ бўлди. Хусусан, Тошкент –Истанбул - Мехико – Леон, жами 18-19 соат атрофида бўлди. Овқатланиш ва иқлим билан боғлиқ муаммоларга ҳозирча дуч келмадик.


новости
21 Октября 2022
1989 йил 21 октябрда Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон учун мустақиллик сари қўйилган дастлабки қадам бўлди. Айнан шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.
14 Октября 2022
Олимпия ўйинларида иштирок этишга даъвогар спортчилар сонининг ортиши Халқаро оғир атлетика федерацияси(IWF)га саралаш мусобақаларига янгича форматда ёндошишни тақозо этмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 5-16 декабрь кунлари Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионати 2024 йилги Париж олимпиадасининг илк саралаш мусобақаси бўлганлиги боис унда қатнашиш учун 1300 нафар спортчи дастлабки талабномаларни тақдим этган. 
13 Октября 2022
Хабар берганимиздек, Баҳрайнда оғир атлетика бўйича қитъа чемпионати давом этмоқда.
Эътиборлиси, чемпионатнинг деярли ҳар бир кунида ҳамюртларимиз совринли ўринларни қўлга киритиб, Ўзбекистон спорт шарафини улуғламоқда.
29 Сентября 2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1-октябрь – Устоз ва мураббий куни арафасида мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ҳамюртларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича Фармонни имзолади.
21 Сентября 2022
Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Ташходжайев таваллуд айёмини нишонламоқда.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1