
Сарвар Зафаржонов Коня-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби.
-89 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Сарвар Зафаржонов муносиб ҳимоя қилди.
Даст кўтариш машқида Сарвар Зафаржонов 167 кг билан Ислом Бирдамлик ўйинлари рекордини ўрнатди ва энг яқин таъқибчисидан 5кг илгарилаб олтин медални қўлга киритди.
Силтаб кўтариш машқида Сарвар Зафаржонов 199 кг билан иккинчи олтин медали соҳибига айланди.
Иккикураш натижасига кўра спортчимиз ишончни оқлади. 366кг натижа билан катта олтин медалига эга чиқди.
Суннатилла Усаров Коня-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларида кумуш медали соҳибига айланди.
-96кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Суннатилла Усаров муносиб ҳимоя қилди.
Даст кўтариш машқида Суннатилла Усаров 164 кг билан бронза медални қўлга киритди.
Силтаб кўтариш машқида Суннатилла Усаров 190кг билан 3 поғонадан жой олди.
Иккикураш натижасига кўра спортчимиз 354 кг билан кумуш медали соҳибига айланди.
Коня-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларидаги навбатдаги медал.
-76кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Сувонова Нигора муносиб ҳимоя қилди ва бронза медали соҳибига айланди.
Даст кўтариш машқида Сувонова Нигора 93кг билан бронза медални қўлга киритди.
Силтаб кўтариш машқида эса спортчимиз ўзидан каттароқ ва тажрибалироқ рақибалари билан муросасиз кураш олиб борди, аммо бироз омад етишмади ва 112кг натижа билан 4-поғонадан жой олди.
Иккикураш натижасига кўра спортчимиз 205 кг билан 4-ўрин билан чекланди.
Коня-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларидаги яна бир бронза медал.
-81кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Адашбаева Ригина муносиб ҳимоя қилди ва бронза медали соҳибига айланди.
Даст кўтариш машқида ўзининг барча урунишларидан унумли фойдаланган (94 ✅ 97✅ 99✅) 🇺🇿 Ригина бронза медални қўлга киритди.
Силтаб кўтариш машқида эса спортчимиз тузилган режа асосида ишлади (114✅ 118 ❌ 121✅ ) аммо бу натижа совринли ўрин учун бироз (-2кг) етмади.
Иккикураш натижасига кўра спортчимиз 220 кг билан 4-ўрин билан чекланди.