График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мукофот муборак, Маҳмуд Тоғоев!

« Back

Мукофот муборак, Маҳмуд Тоғоев! 30.08.2022 17:07

ТАБРИКЛАЙМИЗ
Мукофот муборак, Маҳмуд Тоғоев!
Оғир атлетика бўйича Навоий олимпия ва паралимпия захиралари коллежи мураббийи  Маҳмуд Абдуллоевич Тоғоев Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, спорт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга чексиз муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Маҳмуд Тоғоев спортчи сифатида ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, талаблар ўртасида Жаҳон чемпионати совриндори даражасига эришган.
Истеъдодли мураббий М. Тоғоев мураббийлик фаолияти мобайнида бир нечта халқаро тоифадаги спорт усталарини тарбиялаб, улардан жаҳон ва қитъа чемпионларини ҳамда Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини камолга етказди.
Айнан М. Тоғоев мураббийлигида терма жамоамиз аъзоси Кумуш Файзуллаева  ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони (2018), ўсмирлар ўртасида  Жаҳон чемпиони (2019),  ёшлар ўртасида Осиё чемпиони (2018, 2019, 2020 йй), ёшлар ўртасида Жаҳон чемпиони ва рекордчиси (2018), Буэнос- Айресда ўтган ўсмирлар олимпиадаси ғолибаси(2018) даражасига эришди.
Шунингдек, ўсмирлар ўртасида қитъа ва жаҳон чемпиони Нигора Сувонова, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қитъа ва жаҳон чемпионати ғолиби, ёшлар олимпиадаси совриндори Долера Давронова каби ўнлаб ёшларни юксак натижаларни қайд этишида М.  Тоғоевнинг алоҳида хизматлари бор, албатта.
Бугунги кунда ҳам истеъдодли, изланувчан мураббий М. Тоғоев ўнлаб талантли ёшларга мураббийлик қилиш билан бирга иқтидорли ёшларни саралаш, терма жамоага жалб қилиш борасида меҳнат қилиб келмоқда
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси М.Тоғоевни яна бир бор давлат мукофоти билан муборакбод этади ҳамда келгуси ишларида муваффақиятлар ёр бўлишини тилайди.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси жамоаси
новости
29 Сентября 2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1-октябрь – Устоз ва мураббий куни арафасида мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ҳамюртларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича Фармонни имзолади.
21 Сентября 2022
Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Ташходжайев таваллуд айёмини нишонламоқда.
19 Сентября 2022
4 кун давом этган баҳсларда 130 нафар эркак ва аёл спортчилар ғолиблик учун супага чиқишди. Шундан 80 нафарини эркаклар, 50 нафарини эса аёллар ташкил этди. Спортчилар 10 тадан вазн тоифасида мусобақалашди.
13 Сентября 2022
Бугун ўзбек оғир атлетикаси ривожи, унинг ғалабаларига улкан ҳисса қўшиб келаётган тажрибали мутахассис, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.
12 Сентября 2022
Жорий йилнинг 12-17 сентябрь кунлари Чирчиқда ўтадиган йилнинг энг муҳим оғир атлетика мусобақаларидан бири бўлган Ўзбекистон кубоги айни кўринишда ўтиши  шубҳасиз.
 
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1