График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

МОҚ раҳбариятининг бу галги манзили Фарғона вилояти бўлди

« Back

МОҚ раҳбариятининг бу галги манзили Фарғона вилояти бўлди 01.06.2022 17:35

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти 23 май куни Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятларда бўлиб турибди. Водийга йўл олган ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Фарғона вилояти бўлди.

МОҚ раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ва Шерзод Ташматов режага биноан вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси, БЎСМ, ИБЎСМ, ОЗК мутасаддилари ва соҳа вакиллари билан учрашув ўтказди. Фарғона шаҳридаги «Само» спорт комплексида ўтган тадбирда видеоселекторда кўтарилган масалалар, берилган топшириқлар ижросини таъминлаш учун йўлга қўйиладиган механизм кенг муҳокама қилинди.

Қайд этиш жоиз, давлатимиз раҳбари 23 май кунги йиғилиш давомида Фарғона бокси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди. Хусусан, унда сўнгги Олимпия ўйинларида вилоят спорти натижа кўрсатмагани, кўплаб йўналишлардаги мактаблар, ОЗК фаолияти орқага кетаётгани таъкидланган. Учрашув давомида МОҚ раҳбарияти мазкур камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Андижон вилоятида ўтган йиғилишда бўлгани каби фарғоналик мутахассисларга ҳудудларда ёшларни спортга жалб этиш, уларни саралаш учун Президентимиз берган топшириқлар асосида дзюдо ва таэквондо спорт турлари мисолида ишлаб чиқилган янги тизим таништирилди. Шерзод Ташматов шу тариқа иштирокчиларни янги тизим механизми, унинг ўзига хосликлари билан таништириб ўтди.

Янги лойиҳага кўра, мусобақалар спорт турлари хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудуднинг туман ва шаҳарларида ёш тоифалари бўйича зоналар ва секторлар кесимида ўтади. Унда ҳудудларга масъул мутахассислар бириктирилиб, баҳсларни бошқаришда шаффоф ва одилона ҳакамлик корпуслари яратилади. Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган иқтидорли ёшларни спорт мактаблари ва Олимпия захиралари коллежларига йўналтириш масаласи кўриб чиқилади.

Шунингдек, йиғилиш давомида ҳокимият ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан иқтидорли спортчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ҳам муҳокама қилинди.


новости
20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
13 Июня 2022
Аввал хабар берганимиздек, 11-18-июн кунлари Мексиканинг Леон шаҳри оғир атлетика бўйича Ўсмирлар ўртасидаги X жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақанинг дастлабки кунлари қизғин баҳсларга бой тарзда ўтди.
09 Июня 2022
Болгария термаси узоқ давом этган ички сиёсий можарога қарамай, Албанияда ўтказилаётган Европа чемпионатида медаллар шодаси бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1