График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мексикада зафар қучган спортчилар кутиб олинди

« Back

Мексикада зафар қучган спортчилар кутиб олинди 20.06.2022 15:06

Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.

photo_2022-06-20_15-07-48


Дунёнинг 40 та давлатидан 205 нафар спортчи иштирок этган жаҳон чемпионати баҳслари 10 та вазн тоифасида ўтказилди. Истеъдодли спортчиларимиз 4 та вазнда медаллар учун курашди. 
Чемпионатда умум жамоа ҳисобида совринли ўринларни эгаллаган жамоалар 10-15 нафар спортчи билан қатнашган ҳолда 10 та атрофидаги медалга эга чиққан бўлса, терма жамоамиз аъзолари 4 нафар спортчи билан умумий медаллар сони бўйича улар кўрсатган натижани қайд этишди. Масалан, Мексика мусобақаларида энг кўп олтин-кумуш-бронзага эгалик қилган Туркия, Колумбия, Қозоғистон жамоаларининг 15 нафарга яқин спортчиларининг 5-6 таси совринли ўринларни эгаллаб, қолганлари чемпионатни совринсиз якунлаган бир пайтда Ўзбекистон оғир атлетикачиларининг океан ортида дунё биринчилигида совринли ўринларга эришганлиги натижа юз фоиз уддаланганлигидан далолат. 
Яна бир ўзига хос ҳолат шунда бўлдики, Мексика супасида иштирокчи давлатларнинг деярли тенг ярми 10 нафар атрофидаги спортчилар билан қатнашган бўлса-да совринли ўринларга эга чиқа олишмади. 
Кутиб олиш маросимида иштирок этган Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ўсмир оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатида гарчи олтин медаль қўлга киритмаган бўлса ҳам 4 нафар спортчимизнинг барчаси совриндорлар қаторидан жой олиши келгуси йилги чемпионатларга муносиб захира яратилганлиги ва бу эртанги мусобақаларда ўз тасдиғини топишини таъкидлади.


Жаҳон оғир атлетикаси учун йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири якунланди. Энди дунё “тош полвонлари”нинг Осиё қитъаси вакиллари нигоҳи жорий йил 15-25 июль кунлари пойтахтимизда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтадиган қитъа чемпионатига қаратилади.


новости
20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
13 Июня 2022
Аввал хабар берганимиздек, 11-18-июн кунлари Мексиканинг Леон шаҳри оғир атлетика бўйича Ўсмирлар ўртасидаги X жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақанинг дастлабки кунлари қизғин баҳсларга бой тарзда ўтди.
09 Июня 2022
Болгария термаси узоқ давом этган ички сиёсий можарога қарамай, Албанияда ўтказилаётган Европа чемпионатида медаллар шодаси бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1