
Бугун оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси мураббийи Жўрабек Заиров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Жўрабек Заиров мураббилйик фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган. Жумладан, 2022 йил пойтахимиз мезбонлик қилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз рекорд даражадаги медаллар шодасини қўлга киритиб ўз тарихидаги энг яхши мусобақаларидан бирини ўтказди. Бундай юқори натижаларга эришишда Жўрабек Заировни ўрни беқиёсдир.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси бугун шукрона кунини нишонлаётган Жўрабек Заировни муборакбод этади. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт тилайди.