График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Жаҳон чемпионати иккита супада ўтказилади

« Back

Жаҳон чемпионати иккита супада ўтказилади 14.10.2022 11:54

Олимпия ўйинларида иштирок этишга даъвогар спортчилар сонининг ортиши Халқаро оғир атлетика федерацияси(IWF)га саралаш мусобақаларига янгича форматда ёндошишни тақозо этмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 5-16 декабрь кунлари Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионати 2024 йилги Париж олимпиадасининг илк саралаш мусобақаси бўлганлиги боис унда қатнашиш учун 1300 нафар спортчи дастлабки талабномаларни тақдим этган. 
Жаҳон чемпионати иштирокчиларини рўйхатга олишнинг сўнгги кунига қадар қатнашчи спортчилар 800 нафар атрофида бўлиши назарда тутилса-да, бу, Олимпия ўйинларида қатнашишга энг кўп номзод дегани. 
Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жалуд Баҳрайнда ўтаётган Осиё чемпионати жараёнида IWF ижроия қўмита аъзолари билан учрашувда Париж-2024 майдонида қатнашишга номзодларга кенг имконият яратишни назарда тутган ҳолда Колумбияда ўтадиган чемпионат мусобақаларини иккита супада ўтказиш таклифини илгари сурди.
Унинг фикрича, бу жараён келгусида ташкил этиладиган чемпионат ва Олимпия саралаш мусобақаларига ҳам татбиқ этиладики, провордида даъвогар спортчилар сонининг ортишига, шаффофликни таъминлашга, баҳсларни бошқариб борадиган техник мутахассисларга қулайлик яратилишига, спортчиларнинг жароҳат олиш жараёнларининг камайишига хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Токио олимпиадасида 196 нафар оғир атлетикачилар 14 та медаллар жамланмаси учун курашганди. Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида эса 120 нафар оғир атлетикачи 10 та медаллар жамланмаси учун баҳс юритади.
Париж Олимпиадасида оғир атлетикачиларнинг йўлланмалар сони 76 тага қисқариши, даъвогарларнинг ҳаддан ташқари ортиши спортчиларни ҳам, Халқаро оғир атлетика федерацияси мутахассисларини ҳам олдинда мураккаб ва шиддатли жараёнлар кутиб турганлигидан далолат.
новости
05 Декабря 2022
Бугун Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида катта рейтинг очколарини тақдим қилади. Шу боис, унда барча терма жамоалар асосий таркиби билан қатнашмоқда.
25 Ноября 2022
Оғир атлетика бўйича Колумбияда старт оладиган жаҳон чемпионатига ҳам оз фурсат қолди
24 Ноября 2022
Бугун, 24-ноябр, оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов 31 ёшни қаршилади. 
18 Ноября 2022
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси келаси ой Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни Туркиянинг Анталя шаҳрида давом эттираётгани ҳақида маълум қилган эдик
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1