
Оғир атлетика бўйича миллий терма жамоа мураббийлар штаби жорий йилнинг 2-17 сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлигида ўтиши режалаштирилган , Париж-2024 Олимпия Ўйинларига қимматли рейтинг очко тақдим этадиган, катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларнинг дастлабки кенгайтирилган таркибини эълон қилишди.
Хабарингиз бор, ушбу жаҳон чемпионатида 110дан зиёд давлатлардан 1 500 яқин спортчи билан оғир атлетика тарихидаги энг йирик мусобақа бўлиши кутилмоқда, сабаби Париж-2024 Олимпия Ўйинларига сараланиш учун IWF нинг икки иштирок этиш мажбурий бўлган мусобақалардан бири айнан жорий йилги жаҳон биринчилигидир.
Терма жамоамиз бош мураббийи Баҳрам Мендибаев бошчилигидаги мураббийлар штаби айни дамда Қозон (Росиия Федерацияси) ва Чирчиқ шаҳарларидаги ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этаётган спортчиларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб Саудияга борадиган кенгайритилган таркибни аниқлашди.
Эслатиб ўтамиз ушбу таркиб кенгайтирилган яъни якуний эмас ва ўзгаришлар эхтимоли мавжуд.
Терма жамоа таркиб қуйидагича:
Аёллар:
Панфилова Жамила
Абдуллаeва Нигора
Абдуллаeва Шаҳло
Жабборова Турсуной
Сувонова Нигора
Адашбаeва Ригина
Дадамирзаeва Гулшода
Эркаклар:
Эргашeв Адҳамжон
Ёқубов Достон
Тўхтаeв Оғабек
Тоштeмиров Муҳаммадқодир
Зафаржонов Сарварбек
Ўсаров Суннатилла
Нурудинов Руслан
Амриддинов Шарофиддин
Жўраев Акбар
Джангабаев Рустам
Олимов Ҳожиакбар
Номозов Қурбонмурод
Рўзмeтов Диёрбек
Нафасов Оғабек
Ўзбекистон оғир атлетика фудурацияси
Матбуот хизмати.