
Мусобақанинг биринчи куни 49 кг вазн тоифасидаги эркаклар ўртасидаги баҳслар билан бошланди. Бунда 4 та Болгария, Эквадор, Перу ва Ҳиндистон давлатларидан умумий 6 та спортчи ғолиблик учун беллашди.
Даст кўтариш баҳсларида бронза медали Ҳиндистонлик спортчи Вижай ПРАЖАПАТИ, кумуш медали Болгариялик Нино СИМЕОНОВ ва олтин медали эса Эквадорлик атлет Алехис Жавиер ЭНДАРА CРИОЛЛО га насиб этди.
Силтаб кўтариш баҳсларида эса, Болгариялик Нино СИМЕОНОВ бронза, ҳинд вакили Вижай ПРАЖАПАТИ кумуш медалларига эга чиққан бўлса, Жаҳон чемпиони деган номга эга чиқишда Эквадорлик Алехис Жавиер ЭНДАРА CРИОЛЛОга тенг келадигани топилмади. Умумий натижалар эса қуйидагича,
Олтин – Алехис Жавиер ЭНДАРА CРИОЛЛО (Эквадор)
Кумуш – Вижай ПРАЖАПАТИ (Ҳиндистон)
Бронза – Нино СИМЕОНОВ (Болгария)
Баҳслар 40 кг вазн тоифасидаги аёллар ўртасидаги кураш билан давом этди. 7 та атлет ўртасида бўлиб ўтган бу курашларда, Қозоғистон вакиласи Александра БЕЛЕНКО бронза медалига эга чиққан бўлса, кумуш медалини Колумбиялик Лаурен Софиа Эстрада Велез қўлга киритди. Бу вазн тоифасидаги чемпионлик эса, Ҳиндистонлик Аканша Вявҳаре га насиб этди.
Силтаб кўтариш баҳсларида ҳам худди шу қизлар ғолибликка эга чиқишди, фақат қўлга киритилган медаллар категориясида фарқлар бўлди холос, яъни бу сафар олтин медалга Колумбиялик Эстрада эга чиқди. Беленко кумуш, Вяйҳаре эса бронза медалини нақд қилди.
Умумий ҳисобда эса, Эстрада (КОЛ) олтин, Вяйҳаре (ҲИН) кумуш, Беленко (ҚОЗ) бронза медалларини ўз жамоалари ҳисобига ёздириб қўйишди.