График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Федерация раиси ўринбосари Анталиядаги машғулот жараёнлари билан танишди.

« Back

Федерация раиси ўринбосари Анталиядаги машғулот жараёнлари билан танишди. 03.06.2022 16:22

Маълумки, шу кунларда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 18 нафар спортчидан иборат таркиби  Ислом бирдамлик ўйинларига ҳозирлик кўриш учун Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларида қатнашмоқда.


Ўқув-машғулот йиғини учун Туркияни танлаганлигининг сабаби ўйинлар ўтадиган мамлакат табиатига спортчиларни мослаш ва улардаги кўникмаларни янада яхшилашга қаратилган. 
Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган машғулотларда Олимпия ўйинлари ғолиблари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев, жаҳон ва қитъа чемпионати совриндорлари Достон Ёқубов, Адҳам Эргашев, Турсуной Жабборова каби етакчи спортчилар билан бир қаторда Хусинбой  Матрасулов, Қурбонмурод Номозов, Хожиакбар Олимов, Жамила Панфилова каби умидли ёшлар қатнашишмоқда. 

photo_2022-06-03_12-18-40


Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотлари федерация мутасаддилари, ишчи гуруҳ томонидан онлайн ва офлайн тарзда кузатилиб, зарур йўл йўриқлар бериб борилмоқда.
Режага кўра, куни кеча Ўзбекистон оғир атлетика федерация раиси ўринбосари Раҳмон Донабаевич Холмирзаев Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб, ўқув-машғулот йиғини, спортчиларга яратилган шарт-шароитлар, улар томонидан бажарилаётган юкламалар билан танишди. 
Ҳар бир спортчининг саломатлиги, руҳий мувозанати, улар тановул қилаётган маҳсулотлар сифати, яшаш хоналаридаги шароитларни кўздан кечирди. 
Ўқув-йиғинда спортчиларга ҳамроҳлик қилаётган мутахассисларга зарур тавсияларни айтиб ўтди.


новости
20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
13 Июня 2022
Аввал хабар берганимиздек, 11-18-июн кунлари Мексиканинг Леон шаҳри оғир атлетика бўйича Ўсмирлар ўртасидаги X жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақанинг дастлабки кунлари қизғин баҳсларга бой тарзда ўтди.
09 Июня 2022
Болгария термаси узоқ давом этган ички сиёсий можарога қарамай, Албанияда ўтказилаётган Европа чемпионатида медаллар шодаси бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1