График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Чирчиқдаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасида оғир атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубогининг бу йилги баҳслари янги номлар, олимпия ва жаҳон чемпионларининг иштироки билан тарихга айланди.

« Back

Чирчиқдаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасида оғир атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубогининг бу йилги баҳслари янги номлар, олимпия ва жаҳон чемпионларининг иштироки билан тарихга айланди. 19.09.2022 13:13

Ўтган даврда,  хусусан,  2015-2016 йиллардаги саъй-ҳаракатлар, ўқув-машғулот йиғинларининг тизимли ташкил этилиши самараси ўлароқ иккита олимпиадада, 3 та жаҳон ҳамда бир неча қитъавий чемпионатларда ўзбек оғир атлетикасининг ҳақиқий алплари бўй кўрсатди.

"Рио-2016" ҳамда "Токио-2020" олимпиадаси ғолиблари, Жаҳон чемпионлари ва рекордчилари Руслан Нуруддинов, Акбар Жўраев, Жаҳон чемпионлари Адҳам Эргашев, Достон Ёқубов, Кумушхон Файзуллаева каби спортчилар нафақат Осиёда, балки дунё оғир атлетикасининг номдорлари бўлди.


Шу маънода, бу галги мамлакат кубоги баҳслари иштирокчию мухлисларда, хорижлик мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди.

4 кун давом этган баҳсларда 130 нафар эркак ва аёл спортчилар ғолиблик учун супага чиқишди. Шундан 80 нафарини эркаклар, 50 нафарини эса аёллар ташкил этди. Спортчилар 10 тадан вазн тоифасида мусобақалашди.
Чемпионлар ва шижоатли ёшлар иштирокидаги муросасиз баҳсларнинг якуний натижаларига кўра, Акбар Жўраев етакчилигидаги Тошкент вилояти жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медали билан умум жамоада 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин умумий ҳолатда 8 та медалга эга чиққан (3-4-1) Самарқанд жамоасига насиб этди. Кучли учлик 9 та медаль (2-5-2) жамғарган Хоразм вилояти спортчиларига тегишли бўлди.


Баҳслар жараёнида асосан чемпионлар ўз вазнларида ғолибликни тантана қилиб, ёшларга намуна кўрсатган бўлса, айрим ҳолларда навқирон авлод вакиллари катталардан қолишмаслигини намоён этди. Жумладан, эркаклар ўртасида 61 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган хоразмлик Диёрбек Рўзметов даст кўтариш машқида 120 кг, силтаб кўтаришда 138 кг, икки кураш натижасига кўра 258 кг. натижани қайд этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритибгина қолмай, даст кўтариш машқида Осиё рекордини ҳам янгилади.

Амалдаги рекорд 2021 йил Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтган Жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Ҳусинбой Матрасуловга тегишли эди. Ватандошимиз ўшанда 119 кг. тошни бўйсундирганди.

Кубок мусобақаларида очколар ҳисобига кўра, Самарқанд вилояти жамоаси «Энг яхши эркаклар жамоаси» сифатида эътироф этилди. «Энг яхши аёллар жамоаси» номига Хоразм вилояти қизлари мушарраф бўлишди. Ўзбекистон кубогининг «Энг яхши эркак спортчи»си, деб Адҳам Эргашев топилган бўлса, Бухоро вилояти вакиласи Нигора Абдуллаева «Энг яхши аёл спортчи» номига лойиқ кўрилди.

Мусобақалар якунида ғолиб жамоалар, муносиб натижа қайд этган спортчилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


новости
29 Сентября 2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1-октябрь – Устоз ва мураббий куни арафасида мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ҳамюртларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича Фармонни имзолади.
21 Сентября 2022
Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Ташходжайев таваллуд айёмини нишонламоқда.
19 Сентября 2022
4 кун давом этган баҳсларда 130 нафар эркак ва аёл спортчилар ғолиблик учун супага чиқишди. Шундан 80 нафарини эркаклар, 50 нафарини эса аёллар ташкил этди. Спортчилар 10 тадан вазн тоифасида мусобақалашди.
13 Сентября 2022
Бугун ўзбек оғир атлетикаси ривожи, унинг ғалабаларига улкан ҳисса қўшиб келаётган тажрибали мутахассис, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.
12 Сентября 2022
Жорий йилнинг 12-17 сентябрь кунлари Чирчиқда ўтадиган йилнинг энг муҳим оғир атлетика мусобақаларидан бири бўлган Ўзбекистон кубоги айни кўринишда ўтиши  шубҳасиз.
 
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1