График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Чемпионатда кўпни ошуфта этган рамз

« Back

Чемпионатда кўпни ошуфта этган рамз 01.08.2022 17:36

Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади.
Лекин деярли ўн кун мобайнида пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтган қитъа чемпионатининг логотипи кўпнинг эътиборини тортгани ва йиллар ўтсаки хотирадан кўтарилмаслиги бор гап. Чемпионатнинг рамзи ўзбекона дўппимиздаги ҳошия бўлди. 

Asian Y&J Championships 2022 1


Чемпионатни бевосита кузатиб борган қитъа давлатларидаги, юртимиздаги оғир атлетика спорт турининг мухлису мутахассислари учун баҳслар шиддати ўзига хос завқ бағишлаган бўлса, шохсупага кўтарилган ҳар бир совриндор бошига ўзбекона дўппи кийдирилганлиги янада ўзгача манзара касб этди. 

Мусобақаларда бевосита иштирок этган Осиё оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Юсуф Ал Мана спортчиларнинг супачадаги ҳаракати, техник комиссия аъзоларининг фаолияти, чемпионатнинг ташкилий жараёнлари ҳақида сўз юритиб, Тошкент дунё оғир атлетикасининг марказларидан бирига айланганлигини эътироф этди. Бу галги қитъа чемпионатининг логотипи ҳар қандай инсонни ҳайратга солишини, бу, нафақат мусобақанинг, балки Ўзбекистон спортининг миллий рамзи даражасида гўзал бўлганлигини таъкидлади.
Дарҳақиқат, чемпионатда қатнашиш учун Тошкентга келган 21 та мамлакат вакиллари айни рамзга ошуфта бўлишди. Унинг мазмун-моҳиятига қизиқиш билдиришди. Чемпионат логотипи ўзбекона дўппидан олинганлигини билганларидан кейин эса халқимизнинг тарихи беназир эканлигини айтишди.
Бевосита чемпионатнинг якуний сарҳисобига тўхталадиган бўлсак, мусобақаларда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади. Ёшлар ўртасида ҳамюртларимизнинг азалий рақиблари Эрон ва Қозоғистон кейинги пағоналардан жой олди. Ёш қизлар беллашувларида Вьетнам, Ўзбекистон ва Ҳиндистон шохсупага кўтарилди. 
Ўсмирлар ўртасидаги курашларда ҳамюртларимиздан кейинги ўринлар Саудия Арабистони ва қардошларимиз қирғизистонликларга насиб этди.
Ўсмир-қизлар ўртасидаги баҳсларда эса совринли ўринлар умумжамоада Ўзбекистон, Ҳиндистон ҳамда Вьетнам вакилаларига тегишли бўлди. 

Чемпионат якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 25 та олтин, 17 та кумуш, 30 та бронза жами 72 та медални қўлга киритди. Бу, қитъа чемпионида 25 марта давлатимиз мадҳияси янграб, 72 марта хур байроғимиз юксалди, деганидир.

Қитъа биринчилиги давомида иккита Осиё ҳамда битта ёшлар ўртасида жаҳон рекорди ўрнатилганлиги қайд этилди. Ёшлар ўртасида мусобақаларнинг энг яхши эркак спортчиси деб индонезиялик Ризки Жуниансях, энг яхши аёл спортчиси сифатида филиппинлик Ванесса Сарно топилди.
Ўсмирлар ўртасида К Дуонг (Вьетнам) ва Анжелин Колония (Филиппин) Тошкент баҳсларининг энг яхшилари бўлишди. Беллашувларда 8 та Осиё ва 7 та ўсмирлар ўртасида жаҳон рекордлари ўрнатилди.


Энг муҳими, Тошкент спорт майдонидаги муросасиз баҳслар натижасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларнинг бошига чемпионат рамзи сифатида кийдирилган ўзбекона дўппи энди муваффақият, омад тимсоли бўлиб мусобақа совриндори бўлган спортчиларнинг мамлакатларига, оилаларига кириб боради.

 


новости
21 Октября 2022
1989 йил 21 октябрда Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон учун мустақиллик сари қўйилган дастлабки қадам бўлди. Айнан шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.
14 Октября 2022
Олимпия ўйинларида иштирок этишга даъвогар спортчилар сонининг ортиши Халқаро оғир атлетика федерацияси(IWF)га саралаш мусобақаларига янгича форматда ёндошишни тақозо этмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 5-16 декабрь кунлари Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионати 2024 йилги Париж олимпиадасининг илк саралаш мусобақаси бўлганлиги боис унда қатнашиш учун 1300 нафар спортчи дастлабки талабномаларни тақдим этган. 
13 Октября 2022
Хабар берганимиздек, Баҳрайнда оғир атлетика бўйича қитъа чемпионати давом этмоқда.
Эътиборлиси, чемпионатнинг деярли ҳар бир кунида ҳамюртларимиз совринли ўринларни қўлга киритиб, Ўзбекистон спорт шарафини улуғламоқда.
29 Сентября 2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1-октябрь – Устоз ва мураббий куни арафасида мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ҳамюртларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича Фармонни имзолади.
21 Сентября 2022
Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Ташходжайев таваллуд айёмини нишонламоқда.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1