
Лаша Талахадзе 2016-йилдан бери давом этаётган ғалабали сериясини Оғир Aтлетика бўйича Европа Чемпионатида муносиб тарзда узайтирди, бироқ оғир атлетика тарихидаги энг ёрқин юришлардан бири бугун ўз ниҳоясига етди.
Aлбаниянинг Тирана шаҳрида ўтказилган 100-Европа чемпионати якунлари мутлақ оғир вазн тоифасидаги 28 ёшли Талахадзега ўзининг кетма-кет 47-муваффақиятли кўтаришини амалга оширишига замин яратди
Унинг даст кўтаришдаги ҳар учала уриниши муваффақиятли амалга оширилди ва натижалар сонини 50 тага етказди ва силтаб кўтаришдаги биринчи уриниши, бу кўрсаткични 51 тага олиб келди
Кейин у 253 кг ни кўтариш учун супага кўтарилди ва 2018-йилги Халқаро Оғир Aтлетика Федерацияси (IWF) Жаҳон Чемпионатидан кейин биринчи марта муваффақиятсизликка учради.
Бу натижага ҳеч қандай таъсир кўрсатмади, аммо кўринадики, кўп карра жаҳон рекордчиси, Олимпия чемпиони ва жаҳон чемпионига тикланиш учун бироз вақт керак бўлиши мумкин.
Бу унинг 14 ой ичида тўртинчи мусобақаси бўлиб, ўнг билагида бироз оғриқ белгилари пайдо бўлди. Умид қиламизки, 6 ойдан кейин ўтказиладиган 2022-йилги Жаҳон Чемпионатида Талахадзени яна шохсуппада кўрамиз.
У аллақачон ғалабага эришиб улгурганлиги учун, силтаб кўтаришдаги сўнгги уринишидан бош тортди.