
Иван Димов оғир атлетика бўйича Европа чемпионатининг дам олиш кунларида ўтказилган мусобақаларида олтин медални қўлга киритган икки болгардан бири эди
Албания пойтахти Тирана шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Европа чемпионатининг дам олиш кунларида ўтказилган мусобақалари давомида Болгария термаси икки ғалаба ва битта бронза медалларини қўлга киритиб, медаллар жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди.
Болгария термаси узоқ давом этган ички сиёсий можарога қарамай, Албанияда ўтказилаётган Европа чемпионатида медаллар шодаси бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Болгария Оғир атлетика федерациясининг янги президенти Ариф Мажед шу ой бошида пулини ўз ёнидан тўлашига тўғри келса ҳам Албаниядаги мусобақаларда Болгария термаси қатнашишини маълум қилганди, аммо бунга ҳожат қолмади.
Спорт Вазирлиги Болгария термасининг Тиранадаги Европа Чемпионатида иштирок этишини молиявий жиҳатдан таъминлади.
Анхел Русев эркаклар ўртасида 55 кг вазнда ғалаба қозонди, у силтаб кўтаришда ғолиб бўлган испаниялик Жосуэ Брачидан ўзиб кетиш учун 6 килограмм ортиқ тошни ўзига бўйсундириши керак эди.
61 кг вазнда германиялик Саймон Брандхубер силтаб кўтаришда яхши натижага эришди ва Иван Димов (Болгария) беш килограмм ошиқ вазнни ўзига бўйсундиргандан сўнг, мағлубиятга учради.
Болгариялик спортчи силтаб кўтаришдаги сўнгги икки уринишни муваффақиятсиз якунлади. Агар туркиялик Ферди Ҳардал учта уринишидан биттасини кўтара олганида ҳам, Иван Димов мағлубиятга учраган бўлар эди, аммо туркиялик спортчи учала уринишда ҳам тошни ўзига бўйсундира олмади.
Димов 135-151-286 кг натижани қайд этди, бу иккинчи ўриндаги Брандхубер билан бир хил натижа бўлишига қарамай, олтин медаль Димовга насиб этди, сабаби Димов бу натижага Брандхубердан олдин эришди.
Яна бир болгариялик атлет Габриел Маринов бронза медалига эга чиқди.
Барча совриндор бўлган болгарлар:
55 Килограмм вазн тоифаси
Ангел Русев — 113/144/257 🥈🥇🥇
61 Килограмм вазн тоифаси
Иван Димов — 135/151/286 🥇🥉🥇
67 Килограмм вазн тоифаси
Валентин Генчев — 139/175/314🥈🥇🥇
81 Килограмм вазн тоифаси
Бозҳидар Андреэв — 153/190/343 🥉🥈🥉
89 Килограмм вазн тоифаси
Карлос Насар — 171/211/382 🥈🥈🥈
102 Килограмм вазн тоифаси
Давид Фисчеров — 177/215/392 🥇🥇🥇
109 Килограмм вазн тоифаси
Ҳристо Ҳристов — 180/211/391 🥇🥇🥇