
Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтаётган Осиё оғир атлетика федерациясининг (AWF) Сайлов Конгресси натижалари эълон қилинди.
Қуворнарлиси AWF Вице-президентилиги лавозимига ўз номзодини қўйган Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси биринчи ўринбосари Шахрилло Махмудов энг кўп овоз тўплаб ғолиб чиқди.
Сайлов натижалари билан танишинг
Президент
1. Муҳаммад Юсуф Aл Мана - Қатар
1-Вице президент
1. Муҳаммад Жалуд - Ироқ
Вице-президент (5 киши)
1. ШАХРИЛЛО МАХМУДОВ – ЎЗБЕКИСТОН
2. Бо Менг – Хитой
3. Сунг Ёнг Чои – Жанубий Корея
4.Aбдуллаҳ Моҳаммед Aл Жармал – Яман
5. Мониcо Пуэнтевелла – Филиппин
Бош Котиб:
1. Моҳаммед Aҳмед Aлҳарби – Саудия Aрабистони
Айни дамда қуйидаги қўмиталар учун сайлов жараёни давом этмоқда. Натижалар тез орада эълон қилинади.
1. Ижроия қўмита
2. Техник қўмита
3. Мураббийлик ва тадқиқот қўмитаси
4. Тиббиёт қўмитаси
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати