График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Янгиликлар

« Back

Илмий тадқиқотлар институти халқаро ҳамкорликни бошлади 29.01.2021 15:18

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ комплекс билимларга эга малакали кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, спортда илм-фанни жадал ривожлантириш, юқори малакали рақобатбардош тренер-ўқитувчилар, мутахассислар ҳамда илмий ходимларни тайёрлаш жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғриси”даги ПҚ-4877-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ташкил этилди. Илмий тадқиқотлар институти шу йилнинг январь ойидан ўз фаолиятини бошлади. Шу кунга қадар Россия, Беларусь Республикаси, Хитой, Япония, Германия ва бошқа етакчи хорижий давлатларнинг ушбу соҳадаги тажрибаси ва у ерда фаолият олиб бораётган олимлар фаолияти атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, жисмония тарбия ва спорт соҳасида илмий тадқиқотлар масаласи бўйича кўп йиллик тажрибага эга, 15 йил давомида Россия жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилган, ҳозирда Россия давлат жисмоний маданият, спорт ва туризм университети Шарқ яккакурашлари ва кураш назарияси ва услубияти кафедраси профессори Шиян Виктор Владимирович Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан мамлакатимизга таклиф этилди.

Юртимизда меҳмон бўлиб турган  хорижлик олим В.В.Шиян ташриф доирасида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти фаолияти билан яқиндан танишмоқда. 

Хусусан, В.В.Шиян кеча 28 январь куни институтнинг ташкилий тузилмаси, ходимлар таркиби, устувор вазифалари ҳамда истиқболли режаларини кўздан кечириб, илмий-амалий семинарда иштирок этди ва ўзининг фойдали маслаҳатлари билан ўртоқлашди. 

Жумладан:

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг назарий ва илмий методологик асосларини яратиш;

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фундаментал илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, халқаро ҳамда маҳаллий илмий ва амалий грант лойиҳаларини жалб этиш; 

Юқори малакали спортчиларнинг ўқув машғулот йиғинларини ўтказиш даврида комплекс илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва инновацион технологияларни кенг қўллаш юзасидан зарур тавсиялар ишлаб чиқиш; 

спорт турлари бўйича терма жамоаларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда илмий-методик жиҳатдан кўмаклашиш;

спорт психологияси, диетологияси, реабилитацияси ва тиббиёти бўйича илмий-услубий тавсияномалар, ўқув-қўлланмалар, дарсликларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда самарали, илмий асосланган воситалар ва услубларни ишлаб чиқиш;

спортчиларнинг функционал, биокимёвий, психодиагностика, биомеханик иш қобилиятини диагностика қилиш ва коррекциялаш тизимини йўлга қўйиш;

селекция ишларини самарали ташкил этиш мақсадида тренер-селекционер ва мутахассисларга методик ёрдам бериш;

аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ҳолати натижаларини мониторинг қилиш ва коррекциялаш бўйича илмий-услубий тавсиялар бериш;

тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш мақсадида хориждан юқори малакали мутахассисларни жалб этиш юзасидан ўз таклифларини берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги ЎРҚ-576-сон Қонуни, 2020 йил 3 ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4877-сон қарорида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида педагогика фанлари доктори, профессор И.А.Кошбахтиев ҳамда А. Ш. Ҳамроевнинг “Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларида юқори тоифадаги спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш” йўналиши бўйича инсон мушаклари биомеханикасини ўрганиш; Сунъий интеллектдан фойдаланишга асосланган инструментал усуллардан фойдаланган ҳолда мушакларни тортиш кучининг катталигини аниқлаш учун аппарат қурилмасини ишлаб чиқиш илмий-амалий лойиҳаси муҳокама этилди. Ушбу лойиҳанинг долзарблиги, лойиҳа натижаларни синовдан ўтказиш ва уни амалга ошириш юзасидан ҳам аниқ тавсиялар берилди.

Бундан ташқари университет профессор-ўқитувчилари, Илмий тадқиқот институти ходимлари, докторантурада таҳсил олаётган изланувчилар иштирокида семинар ташкил этилди. 

Семинарни университет ректори, профессор М.Болтабаев очиб бериб, россиялик олим В.В.Шиянга ташрифи учун миннатдорчилик изҳор этди. 

Семинарда институт лабораторияси ходимлари, мустақил изланувчилар Д. Бердиева, Г. Боқиева ҳамда С. Собироваларнинг “Лаёқатли спортчиларни танлаб олишда генетик, физиологик ва биокимёвий кўрсаткичларга асосланган инновацион усулларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги гранд лойиҳаси ҳам хорижлик мутахассис иштирокида муҳокамадан ўтказилди ва уларга гранд лойиҳаси юзасидан зарур тавсиялар берилди. Семинар якунига етгач, профессор В. В. Шиян иштирокида  енгил атлетикачилар учун мўлжалланган тренажёр зали, янгидан бунёд этилган бокс зали ва кураш турларига ихтисослашган зални бориб кўришди. Меҳмон талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, ҳар томонлама қулай ва замонавий типда қад ростлаган бундай спорт заллари, ўқув хоналарига юқори баҳо бериб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда жисмоний тарбия спортга янаям кучли эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди. 

Россия давлат жисмоний маданият, спорт ва туризм университети Шарқ яккакурашлари ва кураш назарияси ва услубияти кафедраси профессори Шиян Виктор Владимирович иштирокида 31 январга қадар университет мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчилари учун “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш йўллари” мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилади.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1