График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Янгиликлар

« Back

Австралия ва Янги Зеландия аёллар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилади 09.07.2020 15:20

Австралия ва Янги Зеландия аёллар ўртасида футбол бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишади. Таъкидлаш жоиз, аёллар ўртасидаги мазкур турнир тарихида биринчи марта бир йўла икки мамлакатда ўтказилади. Бу мамлакатларнинг биргаликдаги буюртмаси 35 овоздан 22 тасини олишга муяссар бўлди. Бу турнирни ўтказишга Колумбия ва Япония ҳам даъвогарлик қилган эдилар. Бироқ кейинчалик Япония коронавирус пандемияси сабабли ўз буюртмасини бекор қилди.

«Австралия ва Янги Зеландияда аёллар ўртасида футбол бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш бизнинг аёллар футболига эътиборимиз, тенглик ва адолатга содиқлигимизнинг ифодаси бўлади. Бу аёллар футболини минтақамизда ва унинг ташқарисида ривожланттириш учун қудратли пойдевор яратади«, – дейилади Австралия Бош вазири Скотт Морриссон ва унинг янги зеландиялик ҳамкасби Жасинди Ардерннинг қўшма баёнотида.

Шунингдек, бу илк маротаба 32 жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионатидир. Турнирни ўтказишнинг аниқ муддатлари ҳозирча номаълум.

ФИФА кенгаши 2023 йилги жаҳон чемпионатидан бошлаб турнирда аввалги 24 жамоа ўрнига 32 жамоа иштирок этиши қарорини қабул қилган. Бу аёллар футболини янада рағбатлантиришга ижобий таъсир кўрсатади”, –деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

Аёллар ўртасида жаҳон чемпионатлари ҳар тўрт йилда ўтказилади. Сўнгги ЖЧни Франция қабул қилган эди. Ўшанда финал учрашувида АҚШ футболчи қизлари Нидерландия жамоаси устидан ғалаба қозонган эдилар. Умуман, америкалик аёл футболчилар жаҳонда энг кучли жамоадир. Улар тўрт маротаба жаҳон чемпиони бўлганлар.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1