График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Янгиликлар

« Back

Нега арғамчида сакраш югуришдан кўра фойдали? 09.07.2020 14:02

Нима учун арғамчида сакраш саломатлик учун югуришдан кўра афзал кўрилади?

Aрғамчидан сакрашнинг ижобий томонлари
Aрғамчидан сакрашнинг фойдаси ҳақида гапирадиган бўлсак, кўплаб мураббий ва шифокорлар қуйидагиларни таъкидлашади.

1) Унда югуришдан кўра энергия сарфи кўпроқ, буни илмий тадқиқотлар натижалари тасдиқлайди. Шундай қилиб, арғамчи билан бир соатлик машғулот учун сиз 1000 – 1200 ккалгача қувват сарфлашингиз мумкин. Шунга кўра, ҳар куни эрталаб мунтазам арғамчи билан сакрасангиз, бир неча километр югургандан кўра тезроқ вазн йўқотишингиз мумкин.

2) Булар чиройли ва осон машқлар бўлиб, улар чидамлиликни оширади, шунингдек юрак-қон томир тизими ва нафас олиш органлари фаолиятини яхшилайди.
3) Арғамчида сакраш машқлари турли мушак гуруҳларини, шу жумладан тананинг муаммоли жойларини (сонлар, думба, қорин) фаоллашишига ёрдам беради.

4) Ҳа, арғамчининг ўзи анжомдек гап. У ихчам ва оз жой эгаллайди, уни осонгина ҳамма жойда олиб юриш мумкин. Бундан ташқари, уйда сакрашингиз мумкин. Aммо югуриш учун пойабзал, спорт костюми ва бошқаларни олиб юришингиз керак.

5) Сакрагач, нафақат қоматингизни, балки ҳаракатларни мувофиқлаштиришни сезиларли даражада яхшилашингиз мумкин.

6) Aрғамчи билан сакраш нафақат фойдали, балки қизиқарли. Шунга кўра, танага фойдали нарсалардан ташқари, руҳ учун жуда кўп ижобий ҳис-туйғуларга эга бўласиз.

7) Арғамчида сакраш тўпиқ ва товон мушакларини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Кўпчилик айнан шундай жароҳатлардан кўп азият чекади.

Кўриб турганингиздек, арғамчида сакраш – бу узоқ тайёргарлик талаб этмайдиган арзон ва самарали фаолиятдир, шикастланишлар камроқ бўлади. Машғулот фақат яхши кайфиятни, арғамчи ва кенг хонани талаб қилади, холос.

Манба https://folkextreme.ru/2020/06/pochemu-skakalka-dlya-zdorovya-poleznee-bega/


новости
13 Сентября 2023
Бугун ўзбек спорти, хусусан, оғир атлетикасининг ёрқин вакилларидан бири Шаҳрулло Маҳмудов таваллуд айёмини нишонламоқда.
12 Сентября 2023

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатининг кеча, 11 сентябрь кунги баҳслари ҳамюртларимиз учун омадли ўтди.

30 Августа 2023
Яна беш кундан кейини Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларининг рейтинг очколарини тақдим этадиган Жаҳон чемпионати баҳслари бошланади.
22 Августа 2023
Польшанинг Вилесзка шаҳрида оғир атлетика бўйича фахрийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон мадҳияси янгради.
20 Августа 2023
Нуфузли спорт мусобақаларига тайёргарлик жараёнлари турли ракурсларда олиб борилиши кеинги йилларда одам тусига кириб бормоқда. Айниқса, хорижий мамлакатларнинг терма жамоалари билан ўтказиладиган қўшма машғулотлар, бир нечта терма жамоалар иштирокидаги халқаро йиғинлар янгича босқичга чиққанлиги мусобақаларда совринли ўринларни эгаллашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1