График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун!

« Back

21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун! 21.10.2022 10:51

1989 йил 21 октябрда Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон учун мустақиллик сари қўйилган дастлабки қадам бўлди. Айнан шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.
 Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 33 йил тўлди. Шу давр мобайнида ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш йўналишида тизимли ишлар йўлга қўйилди. 
Тил инсонларнинг нафақат ўзаро алоқа воситаси, балки маънавияти, маърифати ҳамдир. Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз, мустақил давлатимиз тимсолидир.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси юртдошларимизни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 33 йил тўлиши муносабати билан муборакбод этади.
 Она тилимизда сўзлашувчилар кўпайсин ва ўзбек тили дунё тиллари қаторида ўзининг мустаҳкам ўрни ҳамда нуфузига эга бўлсин! 


Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Матбуот хизмати


новости
05 Декабря 2022
Бугун Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида катта рейтинг очколарини тақдим қилади. Шу боис, унда барча терма жамоалар асосий таркиби билан қатнашмоқда.
25 Ноября 2022
Оғир атлетика бўйича Колумбияда старт оладиган жаҳон чемпионатига ҳам оз фурсат қолди
24 Ноября 2022
Бугун, 24-ноябр, оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов 31 ёшни қаршилади. 
18 Ноября 2022
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси келаси ой Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни Туркиянинг Анталя шаҳрида давом эттираётгани ҳақида маълум қилган эдик
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1