График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

100 йил кутилган рекорд

« Back

100 йил кутилган рекорд 07.06.2022 16:28

Италиялик Антонино Пиззолато Европа Чемпионатида иккита жаҳон рекордини ўрнатди.
Антонино Пиззолато Албаниянинг Тирана шаҳрида бўлиб ўтган Европа чемпионатида ажойиб кўрсаткичи билан Жаҳон рекордини ўрнатди. 

Пиззолато бир неча ўн йилликнинг энг яхши оғир атлетикачиларидан бири бўлган болгариялик Карлос Насарни мағлуб этиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу борада у, иккинчи италиялик оғир атлетикачи бўлди – аммо буни амалга ошириш учун 100 йил вақт талаб қилинди.

Олимпия ўйинларининг янги вазни бўлган 89 кгда, ўзининг биринчи мусобақасида Пиззолато даст кўтаришдаги биринчи уринишини (170 кг) муваффақиятсиз амалга оширди, аммо шундан кейин уни тўхтатиб бўлмади.

Кетма-кет 5 та муваффақиятли уринишнинг энг сўнггиси 217 кг оғирликдаги тошни бўйсундириш билан якунланди ва Пиззолато силтаб кўтаришда ва Умумий ҳисобда иккита жаҳон рекордини ўрнатди.

1920 йилги Олимпиада чемпиони Филиппо Боттинодан олдин ҳам, ундан кейин ҳам бирорта италияликка Жаҳон рекордини ўрнатиш насиб этмаган эди.

Грузиялик супероғир вазнли Лаша Талахадзедан ташқари, Пиззолато Оғир Атлетика бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Умумий ҳисобда Жаҳон рекордини ўрнатган ягона европалик ҳисобланади.

Италия Оғир Атлетика Федерацияси президенти сифатида жуда илғор ривожланиш дастурини бошлаган Антонио Урсо Пиззолатони  муваффақияти билан қутлади.

«100 йилдан сўнг итальян оғир атлетикаси нафақат қитъа ва жаҳон олтин медалларини қўлга киритди, балки бугун биз ўз халқимиз ва бутун дунё Олимпия оғир атлетикаси учун тарих саҳифасини ёзишга муваффақ бўлдик», деди Урсо.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1