График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Замонавий бешкураш федерацияси мутасаддилари масофадан туриб самарали иш олиб боришяпти

« Back

Замонавий бешкураш федерацияси мутасаддилари масофадан туриб самарали иш олиб боришяпти 02.04.2020 21:45

Замонавий бешкураш федерацияси раҳбарияти мамлакатимиз ҳукуматининг тавсияларини инобатга олган ҳолда, барча ходимларни мустақил равишда изоляция қилишга ва масофадан туриб ишлаш тартибига ўтишга қарор қилди.

Федерация ходимларининг зерикишга фурсати йўқ. Чунки улар ҳар куни интернетда ишлашяпти ва ҳатто оила даврасига ҳам кўп вақт ажратишяпти.

Федерация раиси Баҳромжон Газиев ўз-ўзини яккалаш (самоизоляция) вақтини қандай ўтказаётгани ҳақида сўзлаб берди:

«Мен ва оила аъзоларим ҳукуматимизнинг барча тавсияларига амал қилган ҳолда уйда қолишга қарор қилдик. Шундай бўлса-да, одатдаги иш режимида оилам учун ҳам кам вақт ажратаётган эдим. Энди фарзандларим ва рафиқам билан вақт ўтказаётганимдан хурсандман. Биз тушлик ва кечки овқатни бирга тайёрлаймиз, ўйинлар ўйнаймиз, ҳовлида спорт билан шуғулланяпмиз, фильмлар томоша қилиб, ўқиган китобларимизни муҳокама қиламиз. Aлбатта, иш ҳам кўп вақтни олади. Барча ишларимни масофавий тартибга ўтказиб олдим, ҳозирда федерация ишини онлайн кузатиб боряпман. Ишонаманки, биз бор имкониятлардан унумли фойдаланиб, Олимпиадага тайёргарлик босқичини кўнгилдагидек ўтказамиз. Мен барчани уйда қолишга чорлайман! Келинг, эпидемия барҳам топишига ҳисса қўшайлик”.

Федерация бош котиби Ксения Гулямова карантинни қандай ўтказаётгани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди:

«Биз тез ва муаммосиз масофадан ишлаш тартибига ўтдик. Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ушбу вазиятда тезкорлик билан муносабатда бўлиб, федерацияларга онлайн ишлаш имкониятини тақдим этишди. Спортчиларимизнинг кундалик машғулотларини куну тун кузатиб борамиз. Тренерлар билан биргаликда карантин бўйича ўқув режаси, шунингдек, Токио-2020 йўлланмаси доирасида декабрь ойигача спортчиларимиз иштирок этиши керак бўлган халқаро турнирлар режасини келишиб олдик. Биз, шунингдек, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, жамоа билан биргаликда федерациянинг 2020 йил учун янги иш режасини тузмоқдамиз.

пятиборья3

Энди кўп вақтим ортиб қоляпти. Менинг 4 нафар фарзандим бор, кичиги икки ёшда. Овқат пишириш, фарзандларни тарбиялаш, уй юмушларини бажариш, дарсларни текширишга вақтим бор. Бунақа бўш вақтни фақат орзу қилардим.”

пятиборья2

пятиборья4

Федерация ходимлари ҳар бир Ўзбекистон фуқаросини уйда қолишга ва вақтларини фойдали ўтказишга чорлаб қолади.


новости
01 Июня 2023
Жорий йилнинг 20-24 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида огир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган Марказий Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон мамлактларининг ёш спортчилари ғолиблик учун кураш олиб боради.
01 Июня 2023
Беғубор болажонлар ўз табассумлари билан инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга қизиқишни юксалтиради. Кўзларида эзгулик ва меҳр балқиб турган болажонларимиз оилаларимизнинг, маҳаллаларимизнинг, юртимизнинг кўрки, келажагидир.
01 Июня 2023
Терма жамоамиз бош мураббийи Баҳрам Мендибаев бошчилигидаги мураббийлар штаби Саудияга борадиган кенгайритилган таркибни аниқлашди.
22 Мая 2023
Халқаро оғир атлетика федерацияси(IWF) томонидан эълон қилинган Париж-2024 Олимпия ўйинлари янгиланган рейтингига кўра, мамлакатимизнинг 16 нафар спортчиси тўрт йиллик ўйинлар тизимидан жой олди.
19 Мая 2023
Халқаро Оғир Атлетика федерацияси (IWF) Осиё ва Африка қитъа рейтинг мусобақалардан сўнг Париж-2024 Олимпия Ўйинларининг янгиланган рейтингини эълон қилди. 
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1