График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Ўзбекистонда "Курашлотто" лотореяси ташкил этилади

« Back

Ўзбекистонда "Курашлотто" лотореяси ташкил этилади 18.03.2021 15:02

Қарорда белгиланганидек, кураш бўйича нуфузли   мусобақаларни ташкил қилиш, Ўзбекистонда курашни умумхалқ спорт турига айлантириш, курашни оммалаштириш энг долзарб масалалар сирасига киритилди. Нафақат ривожлантириш бу асносида уни тижаратлашувини йўлга қўйиш жумладан тадбиркорлар, хорижий инвесторларни жалб қилиш орқали кураш яктаклари ва гиламларини ишлаб чиқариш, букмекерлик фаолиятини   ҳамда кураш лотереясини  ташкил этиш   вазифалари алоҳида бандлар билан белгилаб берилди.

Юқоридаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун 17 март куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги анжуманлар залида анжуман бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Кураш Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.

Ундан асосий мақсад “Курашлотто”(“KURASHLOTTO”) лаҳзали, пул ютуқли лотереясини ташкил этиш ва ўтказишдан олинадиган маблағлар ҳисобидан “Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш” Концепциясида белгиланган вазифаларнинг бажарилишига, курашни Ўзбекистон ва жаҳонда янада ривожлантиришга, мазкур спорт тури инфратузилмасини янада такомиллаштириш, кураш маҳорат мактаблари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бошқа мақсадли тадбирларни молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини шакллантиришдан иборат.

Матбуот анжуманини- Миллий олимпия қўмитаси кураш бўлими раҳбари  К.Усмонов бошқариб борди. Анжуман иштирокчилари “Курашлотто”  лаҳзали пул ютуқли лотереясининг ташкил этишдан мақсад ҳақида миллий спортимиз курашни ривожлантириш йўлидаги ишлар хусусида гапирдилар. Ўзбекистон Кураш федерациясининг биринчи ўринбосари, халқаро кураш қоидалари асосчиси К.Юсупов ва Акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари Акрамов Дониёр Мамурович  томонларидан битим имзолангач, улар журналистларни саволларига жавоб бердилар.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1