
Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз. Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг яна 13 нафари бутунлай тузалишди.
Уларнинг 12 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан, 1 нафари эса Хоразм вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонадан соғайиб чиқишди.
Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 25 нафарга етди.
#уйдақолинг
#ваҳимасизкарантин