
Суҳбат давомида малайзиялик мутасаддиларга юртимизда жисмоний тарбия ва спорт, хусусан от спортига қаратилаётган эътиборнинг юқори эканлиги “Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5024 Президент қарори билан ифодалаб берилди. Ўз навбатида Малайзия томони амалга оширилаётган бундай кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Музокаралар якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:
– Ўзбекистон поло федерацияси, Малайзия поло ассоциацияси ва Селангор поло клуби ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолаш;
– Ўзбекистонлик тренер ва ҳакамлар учун қисқа муддатли махсус курслар ва малайзиялик мураббийлар билан малака алмашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
– Ўзбекистон поло федерацияси вакиллари учун ўқув семинарларини ташкил этиш;
– Ўзбекистон ва Малайзияга ўзаро алмашинув ташрифларини ташкил этиш.