График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогини умужамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади

« Back

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогини умужамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади 03.11.2017 10:59

 

 

Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари якунланди. Мусобақада қитъамизнинг 16 та мамлакатидан 110 нафар спортчи иштирок этди. Унинг сўнгги кунида энг оғир вазндавги полвонлар ўзаро кураш олиб боришди.

yanggu_21.jpg

105 кг. вазн тоифасида терма жамоамизнинг бир йўла икки аъзоси иштирок этди. Акбар Жўраев даст кўтаришда 173 кг, силтаб кўтаришда 201 кг, иккикурашга кўра 374 кг. натижаси билан биринчи ўринни эгаллади ва олтин медалга сазовор бўлди.

yanggu_20.jpg

Тошкент вилоятилик ушбу ёш спортчига мутахассислар ўзбек оғир атлетикасининг келажаги сифатида таъриф беришаётганди. Акбар Кореядаги ажойиб муваффақияти билан бундай таъриф унга бежизга берилмаганини амалда исботлай олди. Мусобақада ҳамюртимизга асосий рақобатни корея ва япониялик атлетлар юзага келтиришди. Натижада мезбон спортчи Же Мин Хо 366 кг. натижа билан кумуш медалини қўлга киритган бўлса, кунчиқар юрт вакили Тада Ёшихиро суммада 355 кг. оғирликдаги тош кўтариб кучли учликка якун ясаб берди.

yanggu_17.jpg

Мусобақа якунларига кўра эркаклар ўртасида ташкил этилган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 16 та давлат вакиллари орасида умужамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўриндан эронлик спортчилар жой олган бўлсалар, мусобақа мезбонлари – кореялик атлетларга учинчи ўрин насиб этди.

yanggu_16.jpg

Қизлар ўртасида ўтказилган беллашувлар якунига кўра терма жамоамиз Корея термасидан сўнг фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринда эса Монголия терма жамоаси қайд этилди.Қувонарлиси, 58 кг. вазн тоифасида олтин медалини қўлга киритган Муаттар Набиева аёллар ўртасида мусобақанинг энг яхши спортчиси деб тан олинди.

yanggu_18.jpg

Демак, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси яна бир халқаро мусобақани муваффақиятли якунлади. 5 кун давомида спортчиларимиз томонидан Кореянинг Янггу шаҳрида жами 18 та олтин, 12 та кумуш ҳамда 12 та бронза медаллари қўлга киритилди.

yanggu_19.jpg

Ушбу муваффақият билан терма жамоамиз мураббийлар штаби ва  спортчиларимизни  муборакбод этамиз ва келгуси мусобақаларда ҳам уларга омад ва зафарлар тилаймиз. 


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1