График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Ўзбекистон Стол тенниси Федерацияси ва ЎзДЖТСУ ўртасида меморандум имзоланди

« Back

Ўзбекистон Стол тенниси Федерацияси ва ЎзДЖТСУ ўртасида меморандум имзоланди 09.04.2021 12:37

Тадбирда Ўзбекистон Стол тенниси Федерациясининг Тошкент вилояти бўлими раиси ўринбосари Цой Георгий Владимирович, Юқори Чирчиқ тумани болалар - ўсмирлар спорт мактаби директори Халикова Ольга Андреевна, Юқори Чирчиқ тумани болалар - ўсмирлар спорт мактаби аёллар терма жамоаси бош  мураббийси Исмаилова Алие Рутемовна, университет ректори, профессор Болтабаев Маҳмуджон Рустамович,  Спорт ўйинлари факультети декани Дусанов Норйигит Эрназарович, “Теннис, бадминтон назарияси ва услубияти” кафедраси мудири Усманов Кобилжон Камилович ҳамда Юқори Чирчиқ тумани болалар - ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари иштирок этишди.

Федерациянинг Тошкент вилояти бўлими ва университетнинг ўзаро келишуви доирасида стол тенниси бўйича мутахассисларини жалб этган ҳолда қисқа ўқув кўрсларини ташкил этиш, стол тенниси спорт турига оид илмий рисолалар чоп этишни йўлга қўйиш ҳам келишиб олинди.

Университетда 2020-2021 ўқув йиллидан бошлаб стол тенниси бакалавир  таълим йўналиши очилди ва жами 71 нафар талаба қабул қилинди. Шулардан 26 нафари кундузги, 26 нафари сиртқи, 19 нафари махсус сиртқи таълимда таҳсил олмоқда. Талабаларининг 3 нафари Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.  Университетга федерациянинг Тошкент вилояти бўлими томонидан Германиянинг “DONIC” фирмасида ишлаб чиқилган 50 миллион сўмлик 6 дона стол тенниси столи берилди.

Учрашув якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғалар тақдим этишди. 


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1