График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Ўзбекистон Кубоги. Хоразмга аталган вазнлар

« Back

Ўзбекистон Кубоги. Хоразмга аталган вазнлар 19.09.2021 17:05

Кунинг иккинчи қисмида супачага -76 ҳамда -81 кг вазнли спортчи қизлар кўтарилишди. 

-76 кгда 2004 йилда таваллуд топган Камилова Севинчой рақибаларидан катта фарқ билан илгарилаб кетди. Хоразмлик спортчи даст кўтаришда 86 кг натижа кўрсатган бўлса, силтаб кўтаришда 110 кг штангани ўзига бўйсундирди. 

Иккинчи ўрин ҳам Хоразм вакиласига насиб этди. Рустамова Заринабону ҳам жамоадоши сингари барча имкониятларини муваффақиятли бажарди. Даст кўтаришда 76 кг, силтаб кўтаришда эса — 89 кг натижа қайд этди. 

Кучли учликни бухоролик спортчи Ҳайдарова Комила якунлаб берди. У даст кўтаришда 70, силтаб кўтаришда эса 83 кг тошни кўтара олди. 

Аёллар, -76 кг
1. Камилова Севинчой (Хоразм) - 196 (86+110) кг;
2. Рустамова Заринабону (Хоразм) - 165 (76+89) кг;
3. Ҳайдарова Комила (Бухоро) - 153 (70+83) кг.

81 кггача бўлган аёллар баҳсида ҳам Хоразм спортчилари етакчилик қилишди. Умидли спортчиларимиздан ҳисобланган Каримова Камола даст кўтариш машқида 75, силтаб кўтаришда эса 102 кгни ўзига бўйсундириб олтин медални қўлга киритди. (https://championat.asia/upload/storage/658751_original.jpg) 

Иккинчи ўринни наманганлик Хурсанова Лайло банд этди. Даст кўтариш машқини 82 кг билан якунлаган Лайло, силтаб кўтаришда бор йўғи 94 кг билан чекланишга мажбур бўлди ва ғолибликни қўлдан чиқарди. 

Учинчи ўрин ҳам Хоразм жамоаси аъзоси Салаева Барчинойга насиб қилди. Ўз вазнида иштирокчиларнинг энг ёши ҳисобланган атлет икки курашда 150 (68+82) кг натижа кўрсатди. 

Аёллар, -81 кг 
1. Каримова Камола (Хоразм) - 177 (75+102) кг;
2. Хурсанова Лайло (Наманган) - 176 (82+94) кг;
3. Салаева Барчиной (Хоразм) - 150 (68+82) кг.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1