График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Ўзбекистон крикет федерацияси Покистон крикет кенгаши билан Меморандум имзолади

« Back

Ўзбекистон крикет федерацияси Покистон крикет кенгаши билан Меморандум имзолади 23.09.2021 13:46

Жорий йилнинг июль ойида Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳужжатлар алмашинуви маросимидан сўнг матбуот анжуманида икки давлат ўртасида дўстона алоқларни янада мустаҳкамлаш шунингдек, крикет спорт турини мамлакатимизда ривожлантириш ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган эди. 

Ушбу эътироф боис, Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев Покистон Ислом Республикасининг Лаҳор шаҳрига хизмат сафари уюштириб, Покистон крикет кенгаши мутасаддилари билан учрашди. Лаҳорда бўлиб ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон крикет федерацияси ва Покистон крикет кенгаши ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон крикет федерацияси ҳамда Покистон крикет кенгаши ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш борасида ҳам келишувга эришилди. Учрашув давомида Азиз Михлиев ва Покистон крикет кенгаши раиси Рамиз Рожа ўртасида мамлакатимизда крикетни интеллектуал ривожлантириш тўғрисидаги Меморандум имзонлади. Ушбу Меморандумга мувофиқ, эндиликда Покистон крикет кенгаши томонидан крикет бўйича ўқув-таълим ишларини амалга оширади.

Бунда асосан мураббийлар ва крикетчиларимизнинг маҳоратларини оширишлари учун ўқув-машғулотлари олиб борилади. Покистон крикет кенгаши томонидан махсус дастурга мувофиқ, мутахассислар юборилади ва улар томонидан босқичма-босқич ҳакамлик курслари, мураббийлик курслари, турли даражадаги амалий ва назарий ўқув-йиғинлари ўтказилади. 

Бундан ташқари Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги крикет бўйича миллий маҳорат марказида турли ёшдаги жамоаларимиз учун ўқув-машғулотларини ташкил этилади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ҳамкорлик доирасидаги учрашувларни ўтказишда Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Арифбекович Усманов ҳамда элчихона ходимлари томонидан федерация раиси Азиз Михлиевни муносиб кутиб олиб, ҳамкорлик жараёнларини ўтказишда яқиндан ёрдам берганликлари учун уларга Ўзбекистон крикет федерацияси номидан миннатдорчилик билдирган.

Бир сўз билан айтганда, ушбу ҳамкорлик Меморандуми мамлакатимизда крикетнинг ривожаланиши йўлида муҳим босқич бўлиб хизмат қилади.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1