График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Ўзбекистон бокс федерацияси Навоий вилояти бўлимига янги раис тайинланди

« Back

Ўзбекистон бокс федерацияси Навоий вилояти бўлимига янги раис тайинланди 06.05.2021 16:36

Бу борада бугунги кунгача бир неча ҳудудий бўлимларга янги раислар тайинланди. Ана шундай ўзгаришлардан бири Навоий вилоятида бўлди. Бугун вилоят марказида Ўзбекистон бокс федерацияси Навоий вилояти бўлимининг навбатдан ташқари ҳисобот конференцияси ташкил этилди.

Унда МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ҳам иштирок этишди. Кун тартибидан ўрин олган асосий масала вилоят бўлимига янги раис тайинлашдан иборат эди.

Ўзбекистон бокс федерацияси уставининг 5-бандига биноан федерация раҳбариятининг тавсиясига асосан бир неча йиллар давомида Навоий вилоятининг турли ташкилотларига раҳбарлик қилиб келган, соҳада катта меҳнат тажрибасига эга бўлган Сардор Абдуқодирович Ғаффоров Навоий вилояти бўлими раиси этиб тайинланди.

Йиғилиш давомида федерация раҳбарияти томонидан вилоят бўлимида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди. Ўз навбатида, Сардор Ғаффоров билдирилган ишончни оқлашга, Навоий вилояти боксини янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қилишини таъкидлади.

Тадбир давомида Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан кўп йиллик меҳнати ва вилоятда бокс ривожига қўшган ҳиссаси учун мураббийлар Александр Петров ва Тўлқин Маҳамматовга эҳтиром кўрсатилди.


новости
13 Сентября 2023
Бугун ўзбек спорти, хусусан, оғир атлетикасининг ёрқин вакилларидан бири Шаҳрулло Маҳмудов таваллуд айёмини нишонламоқда.
12 Сентября 2023

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатининг кеча, 11 сентябрь кунги баҳслари ҳамюртларимиз учун омадли ўтди.

30 Августа 2023
Яна беш кундан кейини Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларининг рейтинг очколарини тақдим этадиган Жаҳон чемпионати баҳслари бошланади.
22 Августа 2023
Польшанинг Вилесзка шаҳрида оғир атлетика бўйича фахрийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон мадҳияси янгради.
20 Августа 2023
Нуфузли спорт мусобақаларига тайёргарлик жараёнлари турли ракурсларда олиб борилиши кеинги йилларда одам тусига кириб бормоқда. Айниқса, хорижий мамлакатларнинг терма жамоалари билан ўтказиладиган қўшма машғулотлар, бир нечта терма жамоалар иштирокидаги халқаро йиғинлар янгича босқичга чиққанлиги мусобақаларда совринли ўринларни эгаллашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1