
Жорий йилнинг 13 - 20 ноябрь кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича 15 ёш ва ундан кичик (2005 - 2008 йилларда таваллуд топган спортчилар) ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.
Атлетлар 15 ноябрдан бевосита супачадаги курашни бошлашади ва медаллар учун кураш олиб боришади. Янги иқтидорларни кашф этиш учун хизмат қилиши кутилаётган мусобақа қизғин руҳда ўтишини тахмин қилиш мумкин.